Корейслар бирлаша бошладими?

Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин Пхеньянда Жанубий Корея делегацияси билан “очиқ ва ошкора гаплар” бўлганлиги ҳақида гапириб, унда Жанубий Корея билан бирлашиш тўғрисидаги битимни “тезроқ амалга ошириш ниятини” билдирганлигини маълум қилди.

Бу ҳақида Корея интернет саҳифаларида қатор фикрлар билдирилмоқда.

Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин юборган делегация вакиллари билан 5 мартда учрашганди.

Шимолий Корея оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Ким Чен Ин 4 соатли кечки овқат пайтида “миллий бирлашишнинг янги тарихини ёзиш” ниятида эканини ҳам айтган.

Аммо Сеул ва Вашингтон Ким Чен Иннинг бу гапларини ҳақиқатдан йироқ, дея таъкидламоқдалар.

АҚШ ва Жанубий Корея ҳукумат вакиллари Пхеньяннинг Жанубий Корея билан бирлашиш тӯғрисидаги харакатларини халқаро ташкилотлар томонидан солинган санкцияларни енгиллаштириш учун қилинаётган фитна бўлиши мумкин дея таъкидламоқдалар.

Сеул ва Пхеньян ўртасидаги бундай кӯрсаткичлар икки давлат ўтган ойда Пхеньянда ўтган қишки олимпиада ўйинларига Шимолий Корея спортчилари қатнашишга келгандан сўнг бошланган.

Шимолий Корея матбуатининг хабарига кӯра, Ким Чен Ин Жанубий Корея давлати президенти билан олий даражада учрашув ӯтказишда “аниқ қадамлар” қӯйишини маълум қилган. Шунингдек,  учрашувдан кӯзда тутилган мақсад “ядровий қуролсизланиш” бўлиши эканлигини ҳам айтган.

— Сеул томондан Шимолий қондошларига нисбатан шубҳа кўзи билан қарашни табиий ҳол, деб ҳисоблайман. Негаки, Ким Чен Ин ядровий қуролдан воз кечмаслигини бир неча бор айтганди. Шундай инсоннинг ӯз фикрини тӯсатдан ӯзгартириши ҳар бир инсонда шубҳа уйғотиши аниқ. Менимча, Ким Чен Ин бу гаплари билан дунё аҳлини яна бир бор ўзига қаратмоқчи бӯляпти.

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Пайариқдаги бу бино омборхона эмас. унда 35 нафар ўқувчи таҳсил олади (фото)

Пайариқ туманидаги 34-умумтаълим мактаби филиалини илк бор кўрган киши омборхона билан адаштириши аниқ. Бу ҳақда «Зарафшон» ҳикоя қилмоқда. (more…)

Статистик маълумотлар реал ҳаётдан узоқдами?

Куни кеча бозорга борувдим. Бозорга кираверишда қассобхоналар бошланади. Бўстон ховучдек шаҳарча – ҳамма бир-бирини танийди, шу сабаб, биринчи қассобхона олдидаёқ тўхталиб ...

Ўзбекистонда ҳайвонларни қийнаганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва ...