Бишкекда 110 метрли чучук тайёрлашмоқчи

11 март куни Бишкекда 100 эмас, 110 метр узунликдаги чучук тайёрлашади. Бу ҳақда «Азаттиқ»га тадбир ташкилотчиларидан бири – Элнура Кулуева хабар қилди.

Унинг сўзларига қараганда, маҳсулотни яна 10 метрга чўзиш қарори, қозоғистонлик ошпазлар 100 метрлик чучук тайёрлаб, Гиннеснинг рекордлар китобига кириб бўлганидан сўнг, қабул қилинди. «Лекин биз асосий урғуни бешбармоққа берамиз. Бугуноқ тайёргарлик бошланади – 8 та от сўйилади, акцияда 40 нафар ошпаз иштирок этади», – деди Кулуева.

Аввал фаоллар бир тонна бешбармоқ тайёрламоқчи бўлишаётгани эълон қилинган эди.

Тадбирни учта лойиҳа – «Оқ элечек», «Оқ қалпоқ» ва «Қирғиз тилектешиги» ташкиллаштираяпти, деб хабар берди уларнинг вакиласи Элнура Кулуева. Бу тадбир 5 март куни бўлиб ўтиши керак эди, лекин ташкилотчилар муддатни 11 мартга кўчиришга қарор қилишди. Тадбирга Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари келиши кутилмоқда.

Ташкилотчиларнинг мақсади– миллий анъаналарни тарғиб этиш.

2015 йилда энг катта бешбармоқ бўйича рекорд Остонада ўрнатилган эди. Тайёр таомнинг оғирлиги 736,5 килограмм бўлиб, у Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Чучук қирғизча миллий таом бўлиб, қази ва қовурғалардан паст оловда зираворларни қўшиб тайёрланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андрей кубатинга озодлик!

Андрей Кубатин 130 йил ўриснинг қош –қовоғиға қараб яшадик. 130 йил ўрис кечмиши, адабиёти, саънати, маъданиятини...улуғлаб яшадик. 130 йил Тангрини тан олмай яшадик. ...

Ўзбекистонда «растаможка»ни икки бараварга арзонлаштириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонга импорт қилинаётган автомобилларнинг давлат божи — «растаможка» ставкаларини икки бараварга пасайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» вакили Рустам ...

Қирғизистон аҳолиси 6,7 миллион кишига етди

Қирғизистон аҳолиси 6 миллион 735 минг кишига етди. Бу 2021-йил 1-ноябридаги кўрсатгич, дея хабар беради Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси.   Расмий маълумотларга ...