Якутскда самолётдан 3,4 тонна олтин ва платина тушиб қолди

Якутск ОАВнинг маълум қилишича, пайшанба куни Якутск аэропортида учиш-қўниш майдончасига 3,4 тоннага яқин олтин ва платина ёмби(қуйма)си, шунингдек олмослар “ёғди”.

Якутск аэропорти ва ИИВнинг Шимолий-Шарқий йўналиш бошқармаси транспортда юз берган ҳодисани тасдиқлади. Расмий хабарларга кўра, парвоз вақтида ҳаво оқими туфайли “Нимбус” авиакомпаниясига тегишли Ан-12 самолётининг юк бўлими сўл қанот эшиги узилиб тушган.

“Дастлабки маълумотларга кўра, 3.4 тоннага тенг 172 ёмби топилди. Нотўғри жойлаштирилгани боис юк учиш-қўниш майдончасига (Якутск аэропорти) тушди. Олтин ёмбисининг маълум қисми ерга тушди, самолётда 9 тоннага яқин юк бор эди”, – дейди ИИВ бошқармаси вакиллари.

Бошқа маълумотларга кўра, самолёт кумуш олиб кетаётган эди:

“Мендаги маълумотларга кўра бортда кумуш ёмбиси бор эди. Умумий ҳисобда қимматбаҳо металлнинг 200 та ёмбиси бор эди. Юкнинг маълум қисми учиш-қўниш майдончасида пайдо бўлди”, – дейди “Интерфакс”нинг РФ Тергов қўмитасидаги манбаси.

Самолёт бортида беш нафар экипаж аъзоси бор эди, улардан ҳеч ким жароҳат олмади. Кабина герметизацияси бугилганидан сўнг экипаж самолётни аэропортга қайтаришга қарор қилди. Самолёт Якутскдан 12 километр узоқликдаги Маган аэропортига қўнди.

Ҳодиса гувоҳларининг сўзларига қараганда, куч ишлатиш салоҳиятига эга идора ходимлари Якутск аэропорти атрофини қуршаб олдилар ва ичкарига ҳеч кимни киритишмади.

Sakhaday маълумотларига кўра, самолёт “Купол” кони – Красноярск йўналиши бўйича парвоз қилаётган бўлиб, ёқилғи қуйиш учун Якутск аэропортида тўхтаб ўтган эди. Марказий банк қўйган нархларга биноан 1 грамм олтин 2 425,42 рублиги эътиборга олинса, самолёт бортида 21,8 млрд рубллик олтин бор эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўқитувчилар иш ҳақи янги йилда қанчага ошади?

Молия вазирлигининг «Фуқаролар учун 2019 йил бюджети» лойиҳасида ўқитувчиларнинг иш ҳақи оширилиши жадвали ҳам киритилган. Бу ҳақда «Маърифат» газетаси хабар берди. Унга ...

Россиянинг украинага бостириб кириши бир қанча давлатларга салбий таъсир кўрсатади

Россиянинг Украинага бостириб кириши эҳтимоли энергия нархининг ошишига ва талабнинг пасайишига олиб келади, бу эса ўз навбатида бир қанча мамлакатларда иқтисодиётни ...

Рус аскарлари северодонецкнинг катта қисмини назорат қилмоқда

Украина армиясининг бир неча ҳафтадан буён жиддий талофатларга учраб, кўрсатаётган шиддатли қаршиликларига қарамай, ҳозирда рус аскарлари Северодонецкнинг катта қисмини ...