Жалолободда ушланган ўзбекистонлик беш аёл икки ойга қамалди

Жалолобод шаҳридан тилла буюмларини ўғирлаганликда гумондор қаторида ушланган ўзбекистонлик беш аёл тергов якунлангунича қамоқда қолади.  Бу ҳақда ҳудудий милиция бошқармаси маълум қилди.

30-56 ёшлардаги аёллар 16-февралда Қирғизистон билан Ўзбекистон чегараси оралиғидагидаги  «Маданият» божхона бекатидан ўтаётган жойида ушланган. Улар «Жалолобод шаҳридаги марказий савдо марказидан олтин ўғирлаган» деб гумонланиб, қидирувга берилгани аниқланган.

Ўзбекистонлик аёлларнинг ёнидан дўкондан ўғирлангани айтилган тилла буюмлари топилган. Маълумотларга қараганда, буюмларнинг нарҳи 350 минг сомга баҳоланмоқда.

Тергов пайтида аёлларнинг бири айбига иқрор бўлиб, ўғирликни унинг ўзи қилганини ва шерикларининг алоқаси йўқлигини айтган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Таиландда ўзбекистонлик икки аёл ўғирлида айбланиб ҳибсга олинди

Таиланд полицияси покистонлик эркакнинг 21 минг бат (670 доллар) пули, смартфон ва банк картасини ўғирлаб кетган ўзбекистонлик икки нафар аёлни ҳибсга олди. Бу ҳақда The ...

Фарғона вилоятида божхонага ишга киритиб қўйиш учун 4,8 минг доллар талаб қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди. Маълум ...

«аҳмадбой иши» бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди

11 нафар жабрланувчининг даъво аризасига кўра, чинозлик Аҳмадбой ва 16 нафар жиноий шеригига нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича очиқ ...