Доллар ва сўмнинг фарқи ёҳуд ақлга сиғмайдиган рақамлар

2017 йил августида оиламизда қувончли воқеа рўй берди.
Бир қизим олий ўқув юрти талабаси бўлди. Бу қувончли воқеа, иннанкейин контракт пули муаммоси югира-югирлари билан бўлиб, яна бир қизимизнинг ўқишдан йиқилгани ёдимиздан чиқибди…

Сентябр ойида у мендан бир нарсани илтимос қилди:
– Дада, Россияда ишлайдиган амакимдан менга тўрт юз доллар олиб беринг, ишга кирмоқчиман?
– Қаерга?
– Биласиз, тиббиёт коллежини битирдим. Туман касалхонасида иш бор экан. Курсдош дугонам кирибди. Хафтада икки кун соат кечки бешдан эрталабки саккизгача сменада тураркан. Ҳар учинчи хафта бозор куни 24 соат навбатчилик қилармиш, аммо пораси 400 доллар экан! Ёнида яна иш ўрни бормиш, дугоналаринг бўлса айт, келсин дейишибди. У “ёнимга кел, бу иш ўқишга тайёргарликка халақит бермайди, хафтада икки кун кечқурун ишлисан, озода юрасан” деяпти!
– Қизим, шунча пул пора бериб ишга кирсанггу, қанча ойлик олар экансан? Ахир, 400 доллар дегани салкам тўрт миллион сўм дегани? Бунча пулни қанча вақтда “қуратиб” олиб, қачон амакингга қайтарасан? Амакинг бу пулни сенга совға қилиб юбориши ҳам мумкин, лекин у ҳам бунча пул учун камида бир ой ишлаши керак…
– 400 доллар олгандан кейин, яхшироқ ишга қўйишса керак? – деди у. – Қани, эртага бориб дугонам қанча ойлик оларкан, билиб келаман.
– Бормай қўяқол, ўзим айтаман – дугонанг 300 минг сўм ойлик олади!
Эртасига қизим дугонасиникига кетди ва келиб шундай деди:
– Дада, сал янглишибсиз – дугонам 270 минг сўм ойлик оларкан!
Яқинда туманимизда “бўш ишчи ўринлари ярмаркаси” бўлиб ўтди ва бу ярмаркада қизим ҳам қатнашди.
У уйга келиб ярмарка ҳақида тўлиб-тошиб сўзлаб бераркан, шундай деди:
– Дада, пора деган нарса “ўлибди”, мен ҳамшираликка навбатга ёзилиб қайтдим, касалхонадагилар навбатим келганидан ўзлари чақиришаркан !
– Нечанчи бўлиб навбатга ёзилдинг, қизим?
– Уч юзинчи!?
– Ҳа унда – ҳар йили ўнта ҳамшира пенсияга чиқса… Сени яна ўттиз йилдан кейин ишга чақиришаркан!

Мақола муаллиф Қадамбой Отабоевнинг “Фэйсбук” саҳифасидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украинада хорижлик дипломат 6,5 ​​миллион гривнани олиб чиқаётиб қўлга олинди

Украина хавфсизлик кучлари ўз мамлакатига катта миқдордаги пул, олтин қуйма ва заргарлик буюмларини олиб кетишга уринган хорижлик дипломатни қўлга олди. Бу ҳақда Давлат ...

Марғилонлик тадбиркорни ўз ишчиси пичоқлаб ўлдирди

15.10.2019 йил соат 10-00ларда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар марказида жойлашган «Ойгул» савдо мажмуасида фуқаро С.Т. (1999 й.т. ишчи) таниши Х.М. (1995 й.т., тадбиркор) ва ...

Испания ўзбекистонга 150 миллион евро имтиёзли кредит ажратади

Испания ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистонга 150 миллион евро имтиёзли кредит ажратишни кўзда тутмоқда. (more…)