“Бизни миллат дангаса эмас, энг сабрли миллат”

“Бизни миллат дангаса эмас, энг сабрли миллат”

Фэйсбукда айланиб, муҳокама бўлиб юрган Одилхон қорини «дангасалар» ҳақидаги гаплари хотираларимни ёдга солиб юборди.

Четда ишлашга борган кунимдан ҳамма нарсани кузатишга, эътибор беришга ҳаракат қилдим. Миллатимизнинг плюс ва минуслари ҳақида ўзимча мулоҳазалар қилдим. Жуда кўп миллатларни кўрдим. Ҳар бир миллатдан керакли бир нималар ўрганишга ҳаракат қилдим. Четга ишлашга кетганларга «дангасалар» деган ёрлиқни ёпиштирганда, маҳрум юртбошидан қаттиқ нафратланганман. Четдаги одамларни қанчалик қийналиб, оғир шароитларда ишлаб юрганини ўз кўзим билан кўрганман.

Қилган хулосаларим шу бўлганки, бизни миллат дангаса эмас. Бизни миллат энг меҳнатсевар ва сабрли. Ишлайверади. Талаб қилмайди. Ўша домла ўз миллатидан жирканиб айтганидек, бировни кирини ҳам ювади, боласига ҳам қарайди. Ночорлигидан ҳар қандай ишни қилаверади. Россияга ишлашга келган миллатларни ичида «уйимга кетаман» дейдигани, уйига ошиққани – Ўзбеклардир. Хоҳоллар, Молдованлар, Булбашлар Рус юртини ватан қилиб олган. Кетишни истамайди. Қирғизларга имконият кенг бўлгани сабаб бориб-келиб юраверади. Бир акамизни таъбири билан айтганда Тожикистонликлар ётиб қолгани, кўрпа-тўшаги билан келади. Юқоридаги барча миллатларни оғзидан “қайтиб келмайман” деган гапни эшитмайсиз ҳисоб. Бутунлай келган, ёки бир йилда бир ойга уйига бориб келади.

Аммо Ўзбекни қайси бири билан гаплашсанг «фалон кунда кетаман. Фалон ойгача ишлаб турсам, кетиб қайтиб келмайман» дейди. Эътибор беринг! «Қайтмайман» дейди. Кетадиган кунини интизорлик билан кутади. Соат санаб уйига кетади. «Падарига ланат бу Россияни, бошқа қайтиб келмайман» дейди. Бир ой, икки ой, уч ой ўтади. Тўртинчи ойда яна кириб келади. «Ҳа?» десангиз, «бўлмади, роса ҳаракат қилдим. Иш топа олмадим. Қайтишга мажбур бўлдим» дейди. Мана шу сўзларни эшитавериб, ёд бўлиб кетган. Кетиб “келмайман” деганларга, ҳамма у ерда қоладиганлар «барибир келасан» дейди. Иш топа олмаслигига, бошқа иложи йўқлигига қолганларни ҳам ақли етади.

Дангасаликда айблаганлар четдагиларни қандай шароитда яшашлигини, ишлашлигини ҳеч йўқ тасаввур қила олармикан?

Ўн саккиз ёшида Россияга келганча, етти йил ишлаб, ёшлиги, энг гуллаган даври оғир меҳнат ва қишни совуқ кунларида стройкаларда ўтиб кетган бир бола «додаси» томонидан «дангаса» деган сўзни эшитганда ҳўнграб йиғлаганини бу одамлар кўрганмикан?

Фарзандини йилда бир марта кўриб, ўн йиллаб хотини ва бола-чақаларидан узоқда юрган одамларни ичидан ўтаётганларини иши бугунги кунда юришиб, гаплари полвон бўлиб қолган, қолганларни ишламасликда, ҳаракат қилмасликда айблаганлар тушуна олармикан?

Бир хонада ўн кишилашиб яшаб, бур кун ҳам дам олмасдан олти, етти ойлаб ишлаган ва 30 градус совукда кўча супурган одамларни ичидан ўтаётганлариничи?

Балки, бу одамлар топган пулларини сарфлашни билмас, балки, тўйга, машинага ва орзу-ҳавасларга миллионлаб қийналиб топганларини сарфлаб юборар.

Аммо улар ўғирламайди. Ўз миллатини қон қақшатиб, мардикор қилиб, дангаса деган лақабни қўйиб, ўз қизларини, яқинларини миллиардларга кўммайди.

Ўз миллатини, халқини пулини ўғирлаб, пора олиб, ҳаромҳўрлик қилиб тирикчилик қилмайди. Ҳалол топган пулини давлатга оғирини туширмай ишлаб келади. Давлатдан, ўзини ота деб билган давлатдан ишлашига шароит қилиб беришини ҳам сўрамайди. Газини тортиб олиб сотаётган, светсиз қолдирган, ҳақини еган давлат одамларидан ҳисоб сўрамайди. «Қирғизлар мендан кўра арзонроқ яшайди. Мендан кўра осонроқ иш топади. Менга ўхшаб ит азобида патент олмайди» демайди. «Қирғизлардан нима камим бор?», деб ўйлаб ҳам кўрмайди. Дангаса деган инсонни гапларига ишонади. Дангаса бўлмаслик учун янада кўпроқ меҳнат қилади. Бошини кўтармайди.

Бор бойликларини, ҳақини, ҳуқуқини тортиб олган, қонунларни ночорларга ишлатадиган шу давлат, шу миллатга қайтиб бориш учун ишлайверади. Туну кун ҳаёлида «кетишим» керак деб ишлайди.

Россияда юрса ҳам фахр билан «нексиа» минади, «ласетти» минади. Ўз юртига муҳаббатини қандай изҳор қилишни билмай, мана шундай изҳор қилади.

Натижада Дангаса, хоин, ватангадо деган ном олиб, ўз юртдошлари тарафидан нафрат ва таъқибга ҳам учрайди.

Гап чўзилиб кетган бўлса узр!

Мақола муаллиф Саййид Исломнинг “Фэйсбук” саҳифасидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мозамбикда миллионлаб инсонлар очарчилик ёқасида

Йил бошидан бери иккита вайронкор довулни бошдан ўтказган Мозамбикда яшовчи 1,9 миллион кишига очлик хавф солмоқда, бу ҳақда «Regnum» Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) маълумоти ...

Оав: тожикистон ва ўзбекистон ўртасида виза режими бекор килинади

Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегаралари билан боғлиқ кўплаб масалалар бўйича келишиб олди. Хусусан, виза масаласида ҳамда Фарҳод ГЭС масаласида келишувга эришилган. ...

Путин украиналикларга россия паспортини олишни осонлаштирди

Россия президенти Владимир Путин Украинанинг барча фуқаролари учун Россия фуқаролигини олиш қоидаларини соддалаштирувчи фармонни имзолади. Ҳужжат мазмуни 11-июлда ҳукуматнинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400