Путин украиналикларга Россия паспортини олишни осонлаштирди

Россия президенти Владимир Путин Украинанинг барча фуқаролари учун Россия фуқаролигини олиш қоидаларини соддалаштирувчи фармонни имзолади. Ҳужжат мазмуни 11-июлда ҳукуматнинг махсус сайтида эълон қилинди.

Украинанинг икки вилояти ҳудудида ташкил этилган «Донецк халқ республикаси» ва «Луганск халқ республикаси» бўлгинчи тузилмаларининг аҳолисига Россия паспорти 2019-йилдан бошлаб имтиёзли шартларда берила бошлаган.

Путин жорий йилнинг 25-майидан бошлаб Украинанинг Херсон ва Запорожье вилоятлари аҳолисига Россия фуқаролигини имтиёзли шартларда олиш ҳуқуқини берувчи фармонни имзолаган эди. Ушбу ҳудудларда паспорт бериш маркази ташкил этилган.

Россия ҳужумидан сўнг Владимир Путин ва бошқа россиялик амалдорлар «Украина ҳудудларини босиб олиш» уларнинг мақсади эмаслигини қайта-қайта таъкидладилар. Шунга қарамай, рус аскарлари томонидан босиб олинган барча ҳудудларда москвапараст маъмуриятлар ташкил этилиб, минтақаларни Россия Федерацияси таркибига қўшилиши тарафдори бўлган раҳбарлар тайинланган. Бу ҳудудларга Россиянинг юқори мартабали мулозимлари ташриф буюриб, бу ҳудудлар «доимо Россия билан бирга бўлади» деб ваъда беришган.

Россия кучлари «махсус ҳарбий операция» баҳонасида 24-февралда Украинага бостириб кирди. Қарийб беш ой давом этган урушда ҳар икки томондан минглаб аскарлар ва тинч аҳоли ҳалок бўлди. БМТ маълумотларига кўра, Украинани 7 миллионга яқин одам тарк этган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дмитрий медведев урганч ва хивага келади

2019 йилнинг 29-30 май кунлари Россия Федерацияси ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон ...

Россияда ўтказилган жаҳон чемпионати тарихдаги энг сердаромади бўлди

ФИФА 2018 йилда Россияда ўтказилган жаҳон чемпионатидан 5,3 млрд доллар ишлаб олди. Бу ҳақда ФИФАнинг молиявий ҳисоботида маълум қилинган, деб ёзади “Трибуна.уз” сайти. ...

“россия бмтнинг инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқиши керак”

Америкалик сенаторлар Россиянинг Украинадаги уруши туфайли Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқариб юбориш учун АҚШнинг доимий вакили Линда ...