Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатининг баёноти

2018 йил  2 апрель

Мухолифатдаги Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракати ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг мухолифатга қарши билдирган танқидий муносабатини қоралайди.

Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонун юзасидан чиқишида мухолифат ташкилотлари ва фаолларини жиддий танқид остига олиб, қоралади, мухолифатни барқарорликни издан чиқарувчи куч, деб талқин этди. И. Абдуллаевнинг нутқидан иқтибос келтирамиз:

Ихтиёр Абдуллаев: Давлат хавфсизлигини таъминлаш борасида муҳим ҳуқуқий асос яратилди

«Ўзини мухолифат санаб юрган айрим кучларнинг фаоллашуви, фаолиятларини қонунийлаштиришга интилаётгани замирида мамлакатга кириб, ундаги барқарорликни издан чиқаришга қаратилган ҳаракат мавжуд». (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги)

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 34-моддасида шундай ёзилган:

“Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.

Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас.”

Мухолифатдаги «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракати бугунги кунда қайта сиёсий фаоллашаётган ва Ўзбекистон қонунчилиги бўйича рўйхатдан ўтишга ҳаракат қилаётган сиёсий ташкилотдир.

Биз «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракати ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг Олий Мажлис Сенатидаги мухолифат фаолиятига доир чиқишини кескин қоралаймиз.

Ўзбекистон ҳукуматидан мухолифатдаги нозўравон кураш тарафдори бўлган «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракатини қонуний рўйхатдан ўтказишни талаб қиламиз!

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаевдан мухолифатдаги нозўравон кураш тарафдори бўлган «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракати фаолиятига объектив  баҳо беришини талаб қиламиз!

Агар Ҳаракатимиз фаолиятида Ўзбекистон Конституциясига зидлик кузатилган бўлса ёки Ўзбекистондаги тинчлик ва барқарорликка раҳна солувчи хатти-ҳаракатларга йўл қўл қўйилганлиги ҳақидаги фактлар бўлса, у ҳолда бу ҳақида очиқчасига баёнот беришини талаб қиламиз!

Мен ва «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракати фаоллари аминмизки, «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракати ташкил қилинган кундан то шу бугунги кунгача мавжуд тузумга қарши очиқ ва Конституция ҳамда қонунчиликда белгиланган усулларга асосан нозўравон кураш олиб борган.

Баҳодир Хон Туркистон, «Бирдамлик» ХДҲ раиси

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ислоҳотларнинг реал механизми бизда бор” (баҳодир чориев билан биринчи суҳбат)

Ўзбекистонда Президентлик сайловлари бошланаркан, бир қатор мухолифат вакиллари ҳамда демократик фаоллар бу сайловларга альтернатив тарзда, виртуал сайлов ўтказиш ташаббуси ...

Мирза-анвар ҳамидов: баҳодир хон туркистон бошқа мухолифат ташкилотларига нисбатан фаол ва доимий изланишда

Ўзбек мухолифатининг таниқли вакили, олим Мирза Анвар Ҳамидов 1959 йили Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида юрист Абдулла ота хонадонида дунёга келган. Оилада 10 нафар фарзанддан ...

Бирдамлик хдп раҳбари баҳодир хон туркистон тўрт кундан буён очлик акциясини давом этирмоқда

Бирдамлик ХДП раҳбари Баҳодир Хон Туркистон тўрт кундан буён очлик акциясини давом эттирмоқда. Баҳодир Хон Туркистоннинг айтишича унинг саломатлиги бугунга қадар қониқарли ...