Андижон шаҳрининг сўконғич ҳокими сўнгги огоҳлантириш олди

Ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари ва ўқитувчиларни “шакал, тварь, ифлос, ҳаром, ҳайвон” каби сўзлар билан ҳақорат қилгани учун 5 миллион сўмга жарима қилинган Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев Бош вазир Абдулла Арипов томонидан сўнгги бор огоҳлантирилди.

Дилмурод Раҳматуллаев Бош вазир томонидан ўқитувчиларни дарсдан қолдириб, мажбурий ишлатишда ва ўқитувчиларга ўз ёнларидан гул сотиб олишга мажбурлаганликда айбланди.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 17 апрель куни ўқитувчи ва шифокорларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш масаласида ўтказган селектор йиғилишида, бир неча ҳокимга ҳайфсан эълон қилиб, Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевни охирги марта огоҳлантираётганини айтган.

Ўтган йилнинг 21 ноябрида пахтага кам одам чиқарган Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг коллеж ва академик лицейларнинг аёлу эркак директорларини таҳқирлаб, “ҳайвон”, “шакал”, “эшак”, “падарингга лаънат” каби таҳқирловчи сўзлар билан ҳақорат қилгани ҳақида биринчи бўлиб хабар берган эди. 18 ноябрь куни ўтказилган мажлисда эса Дилмурод Раҳматуллаев икки нафар кекса маҳалла фаолини “шакал, кампир, ҳаром” каби сўзлар билан ҳақорат қилган.

Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилгани юзасидан Андижон вилоят прокурори Музаффар Эгамбердиев шаҳар ҳокимлигига “тақдимнома” юборган. 18 декабрь куни Андижон шаҳар ҳокими иши судга оширилди. Суднинг қарори билан Д.Раҳматуллаев маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, энг кам иш ҳақининг 30 баравари (5 миллион сўм ёки 650 АҚШ доллари) миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

​Бироқ, суд қарори амалдор учун дарс бўлмаганини кўрсатди. Хусусан, шу йил февраль ойида мажлисда ҳоким металлолом топшириғини бажармаган ва болалар спорти жамғармасига пул ўтказмаган раҳбарларни яна “ифлос, шакал, тварь, ҳайвон” каби сўзлар билан таҳқирлаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жиззахда қарздор миб ходимининг бошига тош билан урди

Жиззах вилояти Зарбдор тумани фуқароси уйига қарзларини ундириш мақсадида келган МИБ ходимининг бошига тош билан урди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизматига асосланиб «Дарё» ...

Осиё кубоги – 2019. ўзбекистон мтж ва гуруҳдаги рақибларимиз ҳақида қизиқарли фактлар

Осиё Кубоги - 2019 мусобақаси бошланишига кўп вақт қолмади. 24та терма жамоа бош соврин учун курашга киришишга тайёр. Осиё футбол конфедерацияси Осиё Кубогида қатнашадиган ...

Олимжон ўсаров олий суд матбуот котиби лавозимидан кетди

16 август куни бўлиб ўтган Олий суд жамоасининг тўлиқ таркибдаги навбатдаги йиғилишида Олий суд матбуот хизмати раҳбари Олимжон Ўсаров лавозимини тарк этишини эълон қилган, ...