Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши транспортлари намойиши бўлиб ўтди

Сурат: “Daryo”

Ўзбекистон пойтахтида Иккинчи жаҳон урушида фойдаланилган техникалар намойиши бўлиб ўтди. Намойишда ҳарбий оркестр уруш йилларидаги эски қўшиқларни ижро этишди.

“Бизнинг акциямиз 9-май Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган. Бунгача оркестримиз Тошкент метросида намойиш ўтказган эди. Уни халқ илиқ кутиб олиб, бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлади. Шунинг учун ҳам уруш йилларида ишлатилган техникаларни чиқариб, катта намойиш ўтказишни режаладик”, дея алоҳида таъкидлади Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати бошлиғи Тимур Нарзиев.

Байрам акцияси Ўзбекистон Республикаси вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи кенгаши ва “Retro uz” автоклуби томонидан ташкиллаштирган.

Эслатиб ўтамиз, марҳум президент Ислом Каримов 9-май — Ғалаба байрамини Хотира ва қадрлаш куни сифатида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилгандан кейин ушбу кун мамлакат миқёсида Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланади.

Ислом Каримов бошқаруви даврида 2015 йилда Москва шаҳрида Ғалаба байрамининг 70 йиллиги муносабати билан Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган барча давлатлар вакиллари иштирокида ташкил этилган халқаро байрам намойишида Ўзбекистон томон қатнашмаган эди. Аниқроғи, ҳукумат тепасига Шавкат Мирзиёев келгунга қадар 9-май мамлакатимизда бошқачароқ руҳда, тор доирада нишонланарди. 2017 йилнинг 9-майида қарийб бир неча йиллик узилишлардан кейин мамлакатимизда илк бор байрам паради ўтказилганди.

Шу кунгача ўзбек халқи орасида собиқ Ғалаба байрамининг номи Хотира ва қадрлаш куни деб ўзгартирилганига қарши салбий муносабатда бўлиб келаётганлар етарлича топилади. Шу билан бирга, Ғалаба байрамининг янги номини, гарчи эндиликда янги бўлмаса-да, қўллаб-қувватловчилар, ҳимоя қилувчилар ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

Халқимиз орасида Иккинчи жаҳон уруши йилларида куйланган бир қатор қўшиқлар, уруш йилларида ҳарбийлар кийган кийимлар ва 1941-1945 йилларга тааллуқли тарихий воқеалар тарғиботига нисбатан ҳам икки хил қараш ҳукмрон.

Ўтган ҳафтада Тошкент шаҳар метросида Иккинчи жаҳон урушида кийилган кийимлар формасида “Катюша” ва бошқа қўшиқлар ижро этилганида кўпчиликнинг салбий фикр билдиргани бунга мисол бўла олади.

Миллатдошларимиз Россия ташаббуси билан амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар замирида миллий мустақиллигимизга нисбатан хуруж, ўзлигимизга нисбатан талатум яширинган деган фикрда. Ҳа, биз ҳар қандай тақдирда ҳам ўзлигимизни, мустақиллигимизни асраб-авайлашимиз керак ва бу бизнинг фарзандлик бурчимиз.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда “садо” гуруҳи асосчиси¸ бастакор ва актëр владимир барамиков оламдан ўтди (видео)

Ўзбекистондаги илк поп мусиқий гурух "Киберги" асосчиси¸ “Садо” ансамбли бадиий раҳбари бастакор¸ киноактëр Владимир Барамиков 13 ноябрь куни давомли хасталик ортидан ...

Касал бўлмаслик учун ҳар куни тухум ейиш керакми??

Хитойда деярли ярим миллион одам юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатмоқдаки, кунига бир дона тухум ейиш юрак-қон томир касалликлари ва инсульт хавфини ...

Фу сассиқ – фу сникерс!

- Янгам кўринмайди, Қадамбой оға? – ҳаёлларимни бўлди муаллима. – У билан бир мактабда ишлаймиз, аммо анчадан буён кўрмадим. - Эшитмадингми, янганг Россияга кетди. – ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400