Шифокорга ишинг тушмасин

Шифокорга ишинг тушмасин

Халқни шифокорларга қарши қайрамоқчи эмасман-у, аммо тиббиётдаги муаммоларни гапирмасанг ҳам бўлмаяпти. Шифокорлар ва хусусий фирмалар ўртасидаги НОҚОНУНИЙ ҳамкорликка чек қўйиш вақти аллақачон етган. Ҳа, бу механизм бошдан оёқ қонунга зид, истеъмолчини алдаш асосига қурилган ва соҳани коррупция ботқоғига тобора чуқурроқ ботиряпти.

Хусусий клиникадаги шифокор кўригига аввалдан ёзилиб, айтилган вақтда борсам-да, навбат кутишга тўғри келди. Ичкарида одам бор, мендан олдин ҳам биттаси навбатда турибди. Ичкаридаги чиққунча навбатдаги икки аёл одатдагидек тил топишиб қолдик. Гап ойликлар масаласига бориб тақалди: фармацевт экан, хусусий фирмада ишларкан, ойлиги 4 млн сўммиш. Қойил, олий маълумотли мутахассислар яхши ҳақ ола бошлабди-да дедим. Маълум бўлишича, бу аёл хусусий ва давлат шифохоналарида шифокорлар билан келишувлар қилиб, уларга ўз фирмаси маҳсулотларини ўтказар экан, аниқроғи, улар орқали беморларга (шифокор ўзи қабул қилмайди-ку у дориларни). Хуллас, бу аёл ва унинг ортида турган фирмаси ҳам оддий ўртакаш, бозор тилида айтганда “сайгач” экан, фақат маданийлашган кўриниши.

Суҳбатимиз қизиқ жойида ичкаридаги “бемор” ҳам чиқди: тақиб олган кўкрак нишони ва қўлидаги буклету флаерларидан билдимки, бу ҳам фирма вакили. Ана холос, булар шифокор қабулига навбатда беморлардан ҳам кўпроқ бўлиб кетишибди-ку. Врач қабулига иккита фирма вакилидан кейин битта бемор кирса, шундай хулосага келасан-да.

Кейин саволлар қуйилиб кела бошлади:

Нега врачлар арзон варианти турганда қиммат дорини ёзишади: масалан, давлат корхонаси Ўзкимёфарм” чиқарган Йодит ўрнига хусусий Нобел компаниясининг Йодомарин ёки хорижнинг Йодбаланс каби дориларини тавсия қилишади (дорилар номида адашган бўлишим мумкин, аммо моҳиятга бу таъсир қилмайди)? Таркиби бир, нархи эса ер билан осмон. Врачлар Нобел фирмаси логоси туширилган халатлар, ручкалар ва ҳоказоларни қаердан олишади? Бу атрибутлар билан улар ўша фирмани беморларига ноқонуний реклама қилаётганларини билишадими? Агар соҳада моддий шароит оғир бўлса, врачларга текин халату ручкалар зарур бўлса, бунга вазирлик ва бошқа ваколатли органлар нега эътибор қаратишмайди? Рецепт тизими бизда тўлиқ ишламаслигини биламиз, аммо айрим шифокорлар албатта шу рецепт билан боринг деб бемор қўлига қоғоз тутқизишади. Нега ўша рецептларни дорихоналар олиб қолади? Нима учун ўша дорилар бошқа турдошларидан доим қиммат бўлади? Тасодифми бу? Нега диагностика марказларига борсангиз, “направление билан келдингизми?” деб сўрайди-да, ҳа десангиз қимматроқ, йўқ десангиз арзонроқ нарх айтади? Бу ерда қанчадир пуллар айланаётгани маълум. Хўш, шу айланмалардан кимдир ҳисобот топширадими, солиқ тўлайдими?

Тўғри, врач бўлиш осон эмас, уларнинг ойлиги кам, иши оғир. Глобал даражада мулоҳаза қилсангиз, шифокорларнинг шундай ишларни қилаётгани (балки, шунга мажбур бўлаётгани) ҳам асли жамиятимизнинг, иқтисодиётимизнинг катта муаммоларидан бири. Лекин катта илдиз отган бу муаммоларнинг юки нега яна оддий халқ зиммасига тушяпти? Нега яна халқ юк кўтариши керак?

Мақола Шаҳноза Тўрахўжаеванинг “Фейсбук” саҳифасидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда подани ҳайдаб кетаётган шахс ҳайдовчига тенглаштириладиган бўлди

Қонунчиликка мувофиқ от аравани бошқараётган, ҳайвонларни миниб ҳаракатланаётган ёки уларни етаклаб бораётган, чорва моллари (пода)ни ҳайдаб бораётган шахслар ҳайдовчига ...

Бухоролик фуқаро 9.200.000 сўм алимент пулини тўлагач, қамоқдан озод қилинди

Бир неча йилдан буён фарзанди учун алимент пули тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган Бухоро туманида истиқомат қилувчи  фуқаро Қаюм Ҳайитов 9.200.000 сўмни тўлагач, ўзига ...

Баҳром турсунов узун туманига ҳоким бўлди

Сурҳондарё вилояти ҳокимлиги матбуот ҳизматининг маълум қилишича, 20 сентябрь куни Халқ депутатлари Узун тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда вилоят ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400