“Мулкдор”га мактуб: Адолат қарор топишидан умидворман

Ҳурматли ”Mulkdor” сайти ижодкорлари!

Мен Элёр Тоҳиров, Фарғона вилояти Қўштепа тумани Ҳамид Олимжон кўчаси 19-уйда яшайман. Cобиқ Ички ишлар ходимиман.

Мени 2015 йилда ўзим хизмат қилиб турган иш жойимдан Фарғона шаҳар прокуратураси ҳамда вилоят Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари майор А. Шерматовлар ўзаро тил бириктирган ҳолда ҳеч қандай асосларсиз хизматдан бўшатдилар.

Мени 2015 йил 5-декабрь куни вилоят Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари майор А. Шерматов хизмат хонасига чақириб, хизматдан бўшатилганимни маълум қилди. Мен майор А. Шерматовнинг гапларидан хизматдан бўшатилишимга Фарғона шаҳар прокуратураси терговчиси Б. Йўлдошевнинг менинг устимдан жиноят иши очилганлигига доир билдиргиси ва буйруғи сабаб бўлганлигини билдим. А. Шерматовнинг айтишича, прокуратура терговчиси бу ҳақида Қўриқлаш бошқармаси бошлиғига телефон қилган. Раҳбарият шу тариқа мана шундай сохта важ-карсонларга асосланиб, мени ишдан бўшатишди.

Табиийки, ушбу воқеадан кейин мен Фарғона вилоят прокуратурасига ариза билан мурожаат қилдим. Орадан маълум муддат ўтгач, вилоят прокуратурасидан жавоб хати олдим. Унда менинг устимдан ҳеч қандай жиноят иши қўзғатилмаганлиги, ҳеч қандай жиноят иши очилмаганлиги баён қилинган эди. Прокуратуранинг ушбу жавобидан кейин мен яна умид билан ўзимнинг қадрдон ишхонамга бордим ва раҳбарларга қайта мурожаат қилдим. Бироқ, афсуски, мурожаатларим самарасиз якун топди. Масалани ўз жойида ҳал қила олмаганимдан кейин юқори органларга ҳам ариза билан мурожаат қилдим. 2015 йилдан буён ушбу масала бўйича мурожаат қилмаган тегишли ташкилотлар қолмади. Аммо шу кунгача ҳеч қандай ижобий натижа йўқ. Мен эса, адолат излаб, ҳақиқатни юзага чиқариш мақсадида сарсону саргардон бўлмоқдаман. Мени ўзаро тил бириктириб хизматдан бўшатган икки нафар мансабдор шахслар эса, ҳозирги кунгача ўз лавозимларида ишлаб келмоқда. Сизлардан ушбу муаммони кенг ёритиб, ҳақиқат қарор  топишига амалий ёрдам беришларингизни сўрайман.

Мен шу кунгача ҳукумат раҳбарларидан фақат адолатни юзага чиқаришда ёрдам беришларини, мени қайта хизматга тиклаб қўйишларини сўраб келдим, холос. Аммо мурожаатларимга Ички ишлар вазирлиги тўлиқ эътибор қаратмаётир. Вазирликда ҳам хизматга қайта тикланиш учун таниш-билиш катта роль ўйнамоқда. Қонунга, ҳукумат раҳбарларига ишониб, 3 йилдан буён сарсон бўлгач, вилоят прокурорига, вилоят ҳокимига расмий хат билан мурожаат қилиб, унда пикетга чиқишим ҳақида ёздим. Лекин, шундай бўлса-да, бунга раҳбарлар эътибор бермаяпти. Мен раҳбарларнинг бу даражадаги масъулиятсизликларини Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсатига нисбатан беписандлик ҳамда саботаж деб биламан.

Ҳурматли таҳририят, ушбу мурожаатномам сизлар орқали кенг халқ оммасига етиб боришига ҳамда биз мени уч йилдан буён қийнаб келаётган адолатсизликларга қарши биргаликда курашамиз, деган умиддаман.

Элёр Тоҳиров,

Фарғона вилояти

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияликларга facebook ва instagram’дан фойдаланишга рухсат берилди

Россияликларга Facebook ва Instagram’дан қонуний мақсадларда фойдаланишга рухсат берилди.  Москва шаҳрининг туманлараро суди шундай ҳукм чиқарди. Эслатиб ўтамиз, ўтган ...

Ўзбекистон республикасининг олий суди таркиби ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Сенат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий Ахборот” канали маълум қилмоқда. Қарорга мувофиқ, ...

Мажбурий меҳнат тарафдори эндиликда мажбурий меҳнатга қарши комиссия раҳбари

Сӯнгги бир йил давомида мамлакатимизда кадрлар сиёсатида қатор янгиликлар бӯлди.  Бир неча вазирлик ва идоралар раҳбарлари, раҳбар ӯринбосарлари, масъул шахслар ӯзгарди. Бир ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400