Facebook эгаси Марк Цукерберг Европарламентда чиқиш қилди

Сешанба куни Фейсбук хўжайни Марк Цукерберг Европарламентда чиқиш қилди.

Депутатлар билан учрашув Cambridge Analytica фирмаси орқали фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ошкор қилинишга бағишланди – сайловчиларнинг истагини ўрганган бу компания улардан 2016 йилги АҚШда бўлиб ўтган сайловолди кампаниясида фойдаланган.

 

Цукербергдан ижтимоий тармоқлар бозорида Фейсбукнинг монополияси, шахсий маълумотларни ҳимоя қилишда Америка ва Европа қонунларининг ўзаро мувоффиқлиги, фикрлар эркинлиги, ижтимоий тармоқ эгасининг бир фойдаланувчининг иккинчи фойдаланувчи фойдасига бўлган суиистеъмоли учун жавобгарлиги ҳақида сўрашди.

Бундан аввал Цукерберг шу йил Вашингтондаги Капитолий тепалигида чиқиш қилган эди. АҚШ қонун чиқарувчилари олдида чиқиш қилгани каби Цукерберг Европа парламени вакиллари олдида чиқиш қилар экан ўз компаниясининг фойдаланувчилар хавфсизлиги соҳасида йўл қўйган хатосини тан олди ва ўз командаси вазиятни яхшилаш борасида амалга ошираётган ишлар ҳақида гапириб берди.

Сешанба куни, Европарламентдаги мазкур чиқиш фонида бозорда “Фейсбук” компаниясининг акциялари қисман тушиб кетгани кузатилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Когонда мактаб директорининг масъулиятсизлиги оқибатида икки нафар мактаб ўқувчиси вафот этди

Когон туманидаги умумтаълим мактабларидан бирининг директори Ботир Топилов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ва унинг ўринбосари Олим Шириновнинг масъулиятсизлиги ва ...

Душанбе ҳокимияти аёлларни кўчадаги эркакларнинг одобсиз муомаласидан қўрғайди

50 дан ортиқ аёл Душанбе шаҳрининг ҳокими Рустами Эмомалига мурожат қилиб, кўчадаги эркакларнинг қўпол, одобсиз муомалаларидан қўрғашини илтимос қилишди. Бу ҳақида шаҳар ...

Аёлларни чет давлатга чиқиши таъқиқланади

Ашхобод аэропортида Туркияга ўқишга кетаётган талаба қизни халқаро рейсга қўйишмаган. “Менинг синглим Туркияга бориш учун тегишли ҳужжатларни таёрлаган. Шу қатори виза, ўқув ...