Туркия Хитойни уйғурлар ушлаб турилган лагерларни ёпишга чақирди 

Туркия Хитойни этник уйғурлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва уларни мажбурий ушлаб туриш учун мўлжалланган лагерларни ёпишга чақирган. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги вакили Ҳами Оқсой маълум қилди, деб ёзмоқда “Кун.уз” нашри.    

“Миллиондан кўпроқ уйғурлар турмалар ва концлагерларда мажбурий ушлаб туриш, қийноқ, мафкуравий қайта ишлаш сиёсатига тўқнаш келишди. Хитойдан ташқарида, жумладан Туркияда яшовчи уйғурлар ватанларидаги яқинлари ва қариндошлари ҳақида маълумот олиша олмаяпти. ХХI асрда яна концлагерлар пайдо бўлиши ҳолати бутун инсоният учун шармандаликдир. Хитой ҳукуматини этник уйғурларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва концлагерларни ёпишга чақирамиз”, деб айтган Оқсой.

Туркия вакили уйғур шоири, аввалроқ Хитой суди томонидан 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Абдураҳим Ҳайитнинг ўлимига изоҳ бериб, охирги икки йил давомида Хитойда уйғурлар ва бошқа мусулмон жамоаларига босим кучайганини қайд қилиб ўтган.

“Уйғурлар масаласи Туркия томонидан Хитой билан музокараларда мунтазам кўтарилади. Халқаро ҳамжамият ва БМТ бош котиби гуманитар фожианинг олдини олиш учун самарали қадамлар қабул қилишлари лозим”, деб қўшимча қилган Оқсой.

2018 йил август охирида БМТнинг ирқий таҳқирлашга барҳам бериш бўйича қўмитаси мутахассислари ўз ҳисоботларида Хитойнинг Синьцзян-Уйғур мухтор туманидаги “қайта тарбиялаш лагерлари”да миллионга яқин уйғур ушланиб турилган бўлиши мумкинлигини маълум қилган.

Бунга жавобан Хитой келтирилган маълумотлар ҳеч нима билан асосланмаганлиги ва ҳақиқатга мос эмаслигини ҳамда мамлакатда ирқий таҳқирлаш борасида барча халқаро мажбуриятлар бажарилишини айтган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистондаги путин чўққисига украина байроғи ўрнатилгани сабабли альпинистлар сўроққа тутилди

Қирғизистоннинг Чуй вилоятидаги Путин чўққисида Украина байроғи акс этган видеони тасвирга олган альпинистлар сўроққа тутилди. Бу ҳақда Чуй вилояти милицияси хабар берди. ...

Она тилимизга нега бефарқ бўлиб қолдик?

Яқиндагина ижтимоий тармоқларда айрим қўштирноқ остидаги зиёлиларимизнинг она тилимизга бўлган салбий муносабати кенг муҳокама қилинди. тилимизнинг мавқеини кўтариш учун ...

Хитой иқтисодиёти савдо урушидан жабр кўра бошлади

Август ойида Хитойда бизнес фаоллик индекси (PMI) пасайган, деб ёзмоқда Caixin бизнес нашри. Кўрсаткич 0,2 пунктга, 50,6 даражага тушиб кетди. Бу 2017 йил июнь ойидан бери ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400