“Биринчи ечим, аввал шу муаммонинг борлигини тан олиш”

Рамазоннинг биринчи куни “Саодат” масжидидаги воқеалар ҳақида пост қолдирган эдим. Болалар қай тариқа киритилмагани ва биз қай тариқа ҳаракат қилиб олиб кирганимизни ёзгандим. Ўша пост катта шов-шувларга сабаб бўлди. “BBC Uzbek” хизмати бу ҳақида тўхталди. Facebookда ҳам кўплаб биродарлар болалар киритилмаётгани ҳақида ёзишди. ОАВ лар бу масалага эътибор қаратди. Барча ичкаридаги ва ташқаридаги ОАВ лар бу масалани ёрита бошлади.

Ўша кунги постимдан сўнг мени провакаторликда айблашди. Одамларни провакацияга ундаганим ва динга душман эканлигимни баъзилар қайта ва қайта такрорлашдан чарчамади. Муаммони кўтариб чиқмаслик кераклигини, кўтариб чиққан одам ечимини бериши кераклиги ҳақида айтишди. Индамадим. Жавоб қайтармадим. Воқеалар ривожини кузатдим. Сабаби ўша кунги воқеадан сўнг, ҳолат ижобийга ўзгарганини ўз кўзим билан кўрдим. Масжидга киритилмаганини қанчалик куйиниб ёзган бўлсам, киритилгани ҳақида ёзмадим. Сабаби зиён етиб қолишидан қўрқдим. Хатмлар тугаса ёзишни кўнгилимга тугиб қўйдим.

Рамазонни иккинчи куниданоқ вазият юмшади. Бешинчи кунга бориб ҳеч қайси масжидда ҳеч қандай тақиқ қолмади. (Қўқон шаҳри миқёсида, албатта.) энг охирги бўлиб “Саодат” масжидида рухсат берилди. Мени маломат қилиб “Имомда нима айб? Иброҳимжон домлани нима учун айблаяпсан?”, деганлар бўлди.

Домлани айблашимга бир воқеа сабаб бўлди. Шалдирамоқ маҳалласидаги “Ҳадя ҳожи” жоме масжидида ҳам дастлабки кунда болалар киритилмаган. Бу ишдан хабар топган йигитлар Имомга бу ҳақда хабар берган. Имом бир-икки холис йигитлар билан чиқиб, орган ходимлари билан гаплашган. (Имом уларга нима деган, менга қоронғу) Ана шу ишдан сўнг, болалар масжидга киритилган ва ҳозирги кунга қадар ҳеч қандай тақиқ бўлмаган. (Шу орада “Ҳадя ҳожи” жоме масжиди Имоми Файзи Раҳмонга шаҳсан ўзимни ва болаларини масжидга олиб кириб, рамазон шукуҳини тўла ҳис қилган оталар номидан миннатдорчилик билдираман. Аллоҳ шу йигитга ўхшаган Имомларни кўпайтирсин.) Иброҳимжон эса Файзи Раҳмон каби орган ходимлари билан гаплашиб, кўндириш ўрнига охирги кунларгача қаршилик қилди. Шу инсонни Имом дейишга тил борадими?

Оталар ҳақини талаб қила бошлади. Масжидлардаги вазият ҳам юмшади. Биринчи куни бўлган воқеадан икки кун ўтиб, “Саодат” масжидига ҳам болалар киритила бошланди. Болаларни масжиддан ҳайдаган Имом энди нима дер экан деб кутдим. Безбетларча индамади. “Болалар чиқиб кетмагунча намозни бошламайман”, (бу каби гапларни бир неча маротаба айтган ва кўпчилик эшитган) дейдиган Имом бу сафар жимгина намозини ўқиди. (Иброҳимжон домлани аудиоси бор. Болаларни масжиддан қайтаргани масаласида. Бошқа хиёнатларига ҳам гувоҳлик берган ишончли мусулмонлар бор. Шаҳсан бизни маломат қилган одамларга яқин бўлган одамлар тарафидан у гувоҳликлар)

Алҳамдулиллаҳ! барча масжидларда болалар кулгисига тўлган ҳолда хатмлар ўқиб тугатилди. Кеча “Саодат” масжидида ҳам якун бўлди. Жуда катта жамоат ва шукуҳ билан хатм якунига етди. Худди биринчи кундаги каби саноғи йўқ болалар келди ва биринчи кундан фарқли ўлароқ бемалол масжидга кирди. Қувончимни чеки йўқ. Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Бу ишлардан олган хулосам шу бўлдики: маломатчини маломатига эътибор бермаслик керак экан. Муаммони энг биринчи ечими аввал шу муаммони бор эканлигини тан олиш. Шу муаммога жамоатчилик эътиборини қаратишдир. Ҳар қандай масалада якдил бўлиб ҳаракат қилсак, албатта мақсадга эришишимиз шу биргина мисол тариқасида ўз исботини топди.

Муаммони биз кўтариб чиқиб провакация қилаётган эканмиз, унда сиз нима қиляпсиз, жаноб? Марҳамат, сиз муаммони ечимини кўрсатинг. Биз муаммони кўтариб чиқиб, сизни тилингизда провакация қилиб бўлсада мақсадга эришдик. Расмийлардан тортиб диний идорага қадар эътиборни торта олдик. Тартибсизликни олдини олиш учун рухсат беришди. Аммо бизни мақсадимиз тартибсизлик келтириб чиқариш эмас, қонуний ҳақимизни талаб қилиш эди. Қай йўсинда бўлмасин мақсадга эришдик. Бу бизни ғалабамиз. Бу шаҳримиз ғалабаси. Бу мусулмонлар ғалабаси. […]

Муаллиф: Саид Ислом

Мақола муаллифнинг “Фейсбук” саҳифасидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Инсультга чалинган тошкент бош имоми анвар қори турсунов сунъий комада ушлаб турилибди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги бош имом-хатиби, 60 яшар Анвар қори Турсунов Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий марказида 5 апрель ...

Ҳаж зиёрати нархи қанча?

Бугун "Дўмбиробод" масжидининг расмий имоми Шермурод Тоғай домла ўзбекистонлик зиёратчилар учун Ҳаж нарҳи 45 000 000 сўм бўлганлиги ҳақида хабар берди. У бу хабарни ...

Мусулмон миллиардерлари риёдан қўрқиб хайр-эҳсонлар қилишмайдими?

Яқинда рус тилидаги Ислом молияси телеграм каналида “Списки Форбс или тайные щедрости” (“Форбс рўйхатлари ёхуд махфий саҳоват”) номли кичик бир мақола саҳифа аъзолари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400