Тожикистон аҳолисидан фитр садақаларини маҳалла раислари ёки имомларга бериш сўралмоқда

Тожикистон аҳолисидан ал-фитр садақаларини (фитр садақа Рамазон ҳайити намози ўқилгунга қадар берилади) ўзларининг маҳаллалари раисларига ёки имом хатибларга бериш сўралмоқда.

​Сўғд вилоятида истиқомат қилувчи ​Мирзораҳим Қозиевнинг 7 июнь куни айтишича, маҳалла раиси маъмуриятининг бир неча вакили билан уйма уй юриб фитр садақани ўзларига беришларини сўрашган. Масжидларнинг имом хатиблари ҳам маҳалла аҳолиси садақаларни ўзларининг маҳаллалари раисларига топширишлари борасида эълон қилишган. Айтилишича одамлар садақаларни бошқаларга ҳам беришлари мумкин, аммо бу ҳақда диний муассасани хабардор қилиб қўйишлари керак бўлади.

«Яқинда мен фитр садақани етим болаларни тарбия қилаётган оилага бердим. Бизнинг ўзимиз маҳаллада кимлар кам таъминланган ва кимлар садақага муҳтож эмаслигини биламиз. Бу ҳар бир кишининг шахсий иши, уларнинг ишига аралашиш нотўғри», – дейди Қозиев.

Мирзораҳим Қозиев мазкур комиссиянинг фаолияти шаффоф бўлишига ишонмаслигини яшириб ўтирмади. Унинг фикрича, агар садақани маҳалла раиси ёки руҳонийларнинг қўлига топширилса, садақа муҳтожларга етиб боришига ишонч йўқ. Садақани маҳалла раҳбари ва имом хатибларга топшириш борасидаги таклиф 6 июнь куни берилди, шу билан бирга: «албатта бу иш кўнгилли, одамларнинг ўзлари садақани кимга беришларини ўзлари ҳал қилишлари мумкин» таъкидланди.

Тожикистон дин ишлари, анъана ва урф-одатларни тартибга солиш Қўмитаси матбуот котиби Афшин Муқимнинг айтишича, бу каби қарор маҳалла раислари ким ёрдамга кўпроқ муҳтожлигини билганликлари учун қабул қилинди.

Ғиссор бош имом хатиби Азалшо Шарифзоданинг айтишича, ўзларининг қўлида эҳтиёжманд мусулмонларнинг рўйхати бор ва хайрия улар ўртасида тақсимланади. Унинг сўзларига қараганда, фитр садақани тақсимлаш механизми қуйидагича: одамлар эҳсонни комиссиянинг пулларни йиғишга маъсул бўлган аъзоларидан бирига топширади. «Фитр садақа берган одам пуллар қандай тақсимланиши борасида назорат қилиши мумкин. Бир маҳалла аҳолиси бир-бирларини яхши билишади, шу сабабли пуллар эҳтиёжмандларга етиб борганини аниқлаш қийин эмас», – дейди Азалшо Шарифзода.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда қўлга олинган ёзувчи: эҳтиёт бўлинг эшиклар ёпилади… (аудио)

Ақш чеченистон раҳбари рамзон қодировни “магнитский рўйхати”га киритди

АҚШ молия вазирлиги Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировни "Магнитский рўйхати"га қўшиб қўйди. Бу ҳақда шу идоранинг сайтида хабар қилинмоқда. Молия вазирлигининг тахминига ...

Мдҳ мамлакатлари орасида ўзбекистон қуролли кучлари россия ва украинадан кейинги ўринни эгалламоқда

Ўзбекистон қуролли кучлари 2018 йилда дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 9 поғона юқорига кўтарилиб, 39 ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Sputnik”  халқаро таҳлилий порталга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400