Дилшод: Пора бермагани учун ӯқишдан ҳайдалган талаба

Мамлакатимизда порахӯрлик, коррупцияга қарши дадил кураш кетаётган бӯлса-да, бу иллат жуда чуқур илдиз отганлиги туфайли уни бартараф этиш қийин кечаётир. Айниқса, таълим соҳасида авж олган порахӯрликка барҳам беришда қатор муаммолар муаммолигича қолмоқда. Буни юртимиздаги энг дарғали ӯқув юртларидан бири бӯлмиш Ӯзбекистон миллий университетининг хорижий филология факультетида рӯй берган ушбу воқеа яққол тасдиқлайди.

Мазкур факультетнинг немис филологияси бӯлими ӯқитувчиси Шуҳрат Исмияминова асли Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Қизилтепа қишлоғида яшовчи 1-курснинг 110-гуруҳ талабаси Салтанат Муҳиддиновага қасддан баҳо қӯйиб бермасдан, ундан пора талаб қилган.

Талаба фанни яхши ӯзлаштириб борган, ҳеч қачон дарсларни қолдирмаган, шунингдек, имтиҳон саволларига тӯлиқ жавоб берган бӯлса-да ӯқитувчи Ш. Исмияминова унга тегишли баҳо қӯйиб бермасдан уни ҳар хил ҳақоратли сӯзлар билан “сийлаган” ҳамда кӯпчилик олдида изза қилиб, уялтирган.

Талаба Салтанат Муҳиддинова ӯқитувчи Шуҳрат Исмияминовага ӯзининг ижтимоий аҳволи оғирлигини, шу сабабли унга ҳеч қандай пул бера олмаслигини, шунинг учун ҳеч бӯлмаса синов дафтарчасига 3 баҳо қӯйиб беришни ошкора тарзда айтгандан кейин домланининг фиғони фалакка кӯтарилган. Талабага “Университетда таҳсил олгандан кӯра қишлоққа бориб мол боққанинг тӯғри”, деб асоссиз равишда синов дафтарчасига баҳо қӯйиб бермаган.

Ӯқитувчи бу иш билан чекланиб қолмасдан талабага ҳар хил туҳматлар ёғдириб, уни ӯғрига, хулқсиз, ахлоқсиз қизга айлантириб, ӯқишдан четлатишга эришган.

Айни пайтда талаба немис тили ӯқитувчиси Шуҳрат Исмияминовага пора бермаганлиги туфайли талабалар сафидан чиқарилган.

Демак, порахӯр домлага қарши чора кӯрилиши керак.

Муаллиф: Умида Бердиалиева

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“мухолифатчилар кимлар?”га жавоб” мақоласини ўқиб

"Mulkdor.com" сайтида эълон қилинган “Мухолифатчилар кимлар?"га жавоб" деб номланган мақолани ўқиб рости қаттиқ таъсирландим. Мақола журналист Санжар Саиднинг ...

Қирол артурдан кейин. кадзуо ишигуро нега нобель олди? нега ўзбек ёзувчилари ҳаливери ололмайди?

Адабиёт бўйича Нобель мукофотига британиялик ёзувчи Кадзуо Ишигуро (баъзи ресурсларда Исигуро ёзилади) сазовор бўлганидан сўнг, ҳар доимгидай, ўзбек социал медиасида “Қачон ...

Тверда ўзбекистонлик автомобиль олиб қочди

Тверда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди, деб хабар берди Sputnik. Иллюстратив фото Марказий Осиё фуқароси Твернинг Заволже ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400