Тожикистонда собиқ вазирнинг ўғли томонидан милиционернинг калтакланиши ўрганилмоқда

Тожикистон ички ишлар вазирлиги Душанбе шаҳрида милиция ходимининг калтакланиши билан боғлиқ ҳодисани ўрганмоқда. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора матбуот котиби Умаржони Эмомали 10 июль куни маълум қилди.

ИИВнинг баёнот беришича тергов тугаганидан кейин ҳодиса тафсилотлари ошкор қилинади.

Бизнинг манба берган маълумотларга кўра, ТР ИИВнинг Уюшган жиноятчиликка қарши минтақавий кураш бошқармаси ходими 33 ёшли Дилшод Нарзуллозода Тожикистон энергетика ва саноат собиқ вазирининг ўғли Диловар Гулов томонидан калтакланган. Ҳодиса якшанба куни пойтахтдаги кўчалардан бирида юз берган – Диловар Гулов милиция ходими билан даҳанаки тортишувдан сўнг уни калтаклаган, дейди манба.

Миллий Тиббиёт маркази (Караболо шифохонаси) ходимларининг айтишларича, Дилшод Нарзуллозоданинг бурни синган, унинг бошига кучли зарба берилган, шу сабабли у шифохонага ётқизилди. Калтак зарбидан юзлари кўкариб кетган Дилшод Нарзуллозода ҳодиса ҳақида гапиришни истамади.

Тожикистон собиқ энергетика ва саноат вазири Гул Шерали сешанба куни баёнот бериб, ўғли томонидан милиция ходимининг калтакланиши борасидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди.

Шу билан бирга, 9 июль куни эрталаб, собиқ юқори лавозимли амалдорнинг ўғли истиқомат қиладиган уй атрофи милиция ходимлари томонидан қуршаб олинди, бу ҳақда қўшнилар гувоҳлик берди. Уларнинг айтишича, Диловар Гулов уйда бўлган ва ОМОН ходимлари уни ташқарига чиқишига рухсат бермаган. «Собиқ вазир ҳам уйда эди. Тахминларга кўра, милиция ходимларига уйга киришга рухсат берилмаган. Кун ярмида улар кетишди, уй атрофида тўрт нафар ОМОН ходими қолди. Кечқурун улар ҳам кетишди», – дейди қўшнилардан бири.

Айрим манбаларнинг айтишича, Диловар Гулов 9 июль куни кечқурун ўз хоҳиши билан милицияга борган ва кўрсатма берган. Унга айб қўйилган ё қўйилмагани номаълум. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Диловар Гулов майда безорилик учун 5 кунга ҳибсга олинган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хоинликда айбланаётган амалдорга психологик босим бўлгани айтилмоқда

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ амалдори, Ўзбекистоннинг ЕХҲТдаги (Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти) вакили лавозимида ишлаган, «давлатга хоинлик ...

Ўшда олтин контрабандасида гумонланган ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди

Ўш халқаро аэропортида 2 килограммга яқин тилла тақинчоқларни ноқонуний олиб ўтаётган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси хабар ...

Назарбоев: шахсан мен қирғизистон ҳақида ёмон гапирмаганман

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Остонага расмий ташриф билан келган Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашар экан, қирғиз делегацияси кўтариб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400