“АНДИЖОН ПОЙГАРИ” КАБУТАРЛАРИ ХАВФ ОСТИДА

“Андижон пойгари” кабутарлари ўзларининг гўзаллиги ва учқурлиги билан турдошлари орасида алоҳида ажралиб туради.

Уларнинг ўзига хос, нозик ва бетакрор кўриниши бугунги кунда нафақат юртимиздаги кабутарлар ишқибозлалоҳи ром айлаётир, балки хорижлик ишкибозларга ҳам манзур бӯлмоқда.

Миттигина, беозор, тинчлик ва гўзаллик тимсоли бўлмиш бу жониворларга хорижлик шинавандалар бир неча юз доллардан бир неча минг долларгача сарафлаб сотиб олмоқдалар.

“Андижон пойгари” кабутарларини асл ҳолида сақлаб қолиш, йўқолиб кетган турларни қайта тиклаш ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий самара келтиришига шубҳа йўқ. Бунинг учун уларни кўпайтиришга ихтисослашган махсус марказ ташкил этилиши мақсадга мувофиқ.

Бу иш юртимизда экосайёҳлик бизнеси ривожига ҳам салмоқли ҳисса қўшади, деган умиддамиз. “Андижон Пойгари” кабутарларини кўпайтириш, парваришлаш ва экспорт қилиш бўйича креатиф таклиф ва режаларим билан бир неча маротаба мутасаддилар, хусусан уч марта Президент виртуал қабулхонасига, сайёр қабулларда, халқ қабулхоналарига мурожаатлар қилдим.

Аммо марказ ташкил этиш учун ер майдони ёхуд бино ажратиш ҳақидаги сўровимга ҳокимият панжа орасидан қараб келмоқда. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фақат ёввои қушларни ҳимоя қилар экан.

Адлия вазирлигига кабутарларнинг ҳақиқататан қадимийлигини тасдиқлайдтган ҳужжат керак экан. Ушбу мавзу бӯйича порталга бир неча марта ёзганим учун “порталчи” деган лақаб орттириб олдим.

Шу тариқа, Андижон шаҳри У. Орипов-1 манзилида жойлашган нотурар бино ер майдонини май ойидан бери бириктириб беришмаяпти. Вилоят муаммолари бугун бўлмаса эртага албатта ҳал бўлади.

Аммо, “Андижон Пойгари” кабутарлари йўқ бўлиб кетса, қайта тикланмайди! Менга ер майдони ажратилса у ерда замон талабларига жавоб берадиган кабутархона, орнитологик клиника, зоодорихона, қуш бозори, ким ошди савдоларини ташкиллаштирардим.

“Андижон Парвозлари” ассоциациясини тузиб, ўндан ортиқ янги иш ўринларини яратиб, бутун дунёга халқимиз меросини тарғиб қилиб, чет лэл кабутар ишкибозларини, экосайёҳларини кабутарлар кўргазмалари, мусобақалар билан юртимизга жалб этар эдим.

Бу иш ўз навбатида ёшларимиз қалбига она-табиатга муҳаббат, Ватанга садоқат, одамийлик фазилатларини пайванд қилишдек олийжаноб ишларда мададкор бўлар эди.

Муаллиф: Бахтиёр Абдуқодиров, Андижон вилояти  

P.S. Муаллифнинг Президент Ш.Мирзиёевга ёзган ушбу хатини: “Соҳибқирон Амир Темур бобомиз асос солган миллий анъанимизни тиклашга, ноёб кабутарларни сақлаб қолиш, кўпайтириш, кейинги авлодларга етказиш ишига ўз фармойишингиз билан амалий ёрдам бермасангиз “Андижон Пойгари” кабутарлари йўқ бўлиб кетади. Андижон халқи келажак авлод олдида юзи ерга қараб қолади”, дейди куюнчаклик билан.

Муаллифнинг айтишларича, ушбу муаммо бӯйича Ӯзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига ҳам 4 марта мактуб йӯллаган. Аммо шу кунга қадар мутасадди шахслар тегишли жавоб бериш ӯрнига пайсалга солиб келмоқда экан. “Mulkdor.com” сайти ушбу масалага тегишли ташкилотлар ижобий жавоб беради, деган умидда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мурод хонтўраев пичоқлангани ҳақидаги хабар рад этилди

Бироз аввал қатор нашрларда аралаш қоидали яккакурашлар жангчиси Мурод Хонтўраевнинг 27 март куни пичоқлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ...

Президент халқ дардини эшитмаяптими ёки хокимларини химоя қилмоқдами?

Жорий йил бошида қўшни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Россияга ишлаш учун кетаётган юртдошларимиз ўтирган автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлган 52 юртдошимиз фожеаси ...

Ўзбек халқи бундан кейин ўз эртакларига ишонади…

Ота Юртим, Она Ватаним Ўзбекистон!..  Онгим-шуурим, қалбим, руҳим, руҳиятим, вужудим ва бутун борлиғим бўлган масканим, муқаддас ошёним Ўзбекистон!.. Сен ҳақингдаги ҳар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400