Остона ҳадлаб ўтган Дўстум. Ўзбеклар етакчиси қайтганидан сўнг Афғонистонда қандай воқеалар юз бериши мумкин?

Ўзбек генерали, Афғонистоннинг вице-президенти Абдул Рашид Дўстум 14 ойлик танаффусдан сўнг Қобулга қайтди. У чартер рейс билан украиналикларнинг «Капитан Роман Власов» самолётида учиб келди. Пойтахт аэропортида генерални тантанали кутиб олдилар. Кутиб олувчилар ичида вице-президент Сарвар Дониш, парламент депутатлари, Балх вилоятининг собиқ губернатори Атта Муҳаммад Нур ва бошқа ҳукумат вакиллари бор эди.

Зиҳрланган автомобилда Дўстум тан қўриқчилари қуршовида аэропортни тарк этаётган пайти «Ислом давлати» деб аталмиш террорчи ташкилот («Ироқ ва Левант ислом давлати» номидагги тақиқиланган террорчи ташкилот, ИГИЛ, ИД, ISIS ёки IS ингл., Daesh арабча., ДАИШ) иштирокчиси бўлган жангари-шаҳид ўзини портлатиб юборди. Дўстумга ҳеч нарса бўлмаган, лекин афғон ИИБ маълумотига кўра, портлашув пайтида кўпчилик полиция ходимлари ҳалок бўлганлар.

Афғонистон шимолида уч ҳафтадан бери тинмаётган норозиликлар Дўстумнинг ватанга қайтишига сабаб бўлди. Бу вақт ичида намойишчилар мамлакатнинг Туркманистон билан боғлайдиган “Акина” чегара йўлиги тўсиб қўйдилар, Жаузжон, Тоҳар ва Фарёб шаҳар маъмурияти ва олтита вилоятдаги сайлов комиссиялари ишига тўсқинлик қилдилар.


Қобулда Абдул Рашид Дўстумни кутиб олмоқдалар. Voanews.com сайти фотоси

Дўстум нега Афғонистонни тарк этганди?

Ўзбек генерали 2017 йил май ойида Афғонистонни тарк этади. Бунга Жаузжон вилоятининг собиқ губернатори Аҳмад Ишчининг ноқонуний ҳибсга олиниши билан боғлиқ жанжаллар сабаб бўлганди. Ишчи Дўстумнинг сиёсий рақиби бўлган ва аҳолиси асосан ўзбеклардан иборат вилоятга раҳбарлик қилган. 2016 йил ноябрь ойида Ишчи Дўстумнинг қўриқчилари томонидан ўғирланади. Бу пайт президент Ашраф Ғани хориж мамлакатида бўлгани сабаб, генерал мамлакат раҳбари вазифасини вақтинча бошқариб турган.

Орадан бир ой ўтиб озод этилган Ишчи The New York Times журналистларига қийноқларга солингани, сексуал зўравонликка дучор бўлганини гапириб беради. Ишчининг сўзларига кўра, шахсан генералнинг ўзи қийноқларни бошқарган ва собиқ губернаторга шундай деган: «Сени шу ернинг ўзида ўлдириб ташлашим мумкин ва бунинг учун менга ҳеч нарса бўлмайди». Шу ерда Дўстум ҳато қилади, чунки кейинчалик унинг ушбу ишларга жавоб беришига тўғри келди.

Ишчи билан боғлиқ воқеа нафақат Афғонистон, балки унинг ташқарисида ҳам катта шов-шувни келтириб чиқаради. АҚШ маъмурияти мазкур иш бўйича синчков текширувлар ўтказилиши, айбдорлар жазоланишини талаб қилди. Лекин президент Ғани яхши қуролланган аскарларга эга қўмондон ва қудратли сиёсатчини ҳибсга олишга ботинолмайди. Бироқ, генералга ўтказилган босим ва президент Ғани эмиссарлари билан бўлган ўтказилган музокаралар якунида Дўстум 2017 йил май ойида Афғонистонни тарк этиб, Туркияга йўл олади. Туркияда генералга сиёсий бошпана беришади. Генералнинг Афғонистонни тарк этиши расман “даволанишга кетганлик” билан изоҳланади.

Нажибулло ва АҚШ ўртасида

Дўстум ҳарбий таълимни советлардан олган. 1980 йиллари унинг қўл остида 20 минг нафар ҳукумат аскарлари бўлган. Уларнинг аксарияти аҳоли сони бўйича мамлакатда пуштун ва тожиклардан кейин учинчи ўринни эгаллаган ўзбеклардан ташкил топганди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, Дўстум мухолифатчи мужоҳидларни эмас, совет армияси ва Қобулдаги советларга ён босадиган ҳукуматни қўллаб-қувватлаган.

Лекин советлар Афғонистонни тарк этганидан сўнг генерал мухолифатга бирикишни лозим кўради. Уни кўп гуноҳларда айблаш мумкин, лекин у ажойиб шарқона сезгирликка эга сиёсатчидир. Айнан ўзбек генералининг аскарлари 1992 йили мужоҳидлар пойтахтни эгаллаганда ўша пайтда Афғонистон президенти бўлган Муҳаммад Нажибуллонинг Қобул шаҳрини тарк этишига йўл бермайди. Нажибулло БМТ ваколатхонасида беркинишга мажбур бўлади. Мужоҳидлар мазкур ташкилотнинг юридик дахлсизлигини ҳурмат қилганлар, шунинг учун вақолатхонага бостириб кирмайдилар. 1996 йили Афғонистон пойтахтини толиблар эгаллайди. Улар халқаро ташкилот билан ўчакишиб ўтирмайди ва Афғонистон президентини қатл қиладилар.


Абдул Рашид Дўстум 1992 йилда .Hrw.org сайти фотоси

1992 йили Дўстум мамлакат шимолидаги тўртта вилоятни ўз назорати остига олади. Булар – Балх, Жоузжон, Фарёб ва Қундуз вилоятларидир. У асосан ўзбеклар яшайдиган мазкур ҳудудда квазиҳукумат тузади. Халқ буни “Дўстумистон” деб атайди. Кўринишидан, генералнинг бундай йўл тутишига ўша даврдаги Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан “чин юракдан дўст” лиги сабаб бўлган. 1995 йили Ислом Каримов генерал Дўстумни Тошкентда жуда яхши кутиб олади ва “ҳаёт ва келажак” борасида дилдан суҳбатлар ўтказади. Каримов ўзбек генерали тимсолида толиблар ва Ўзбекистон ўртасида буфер давлатни бошқара оладиган “қаттиққўл раҳбар”ни кўради. Шунинг учун “укахон Рашиджон” учун пул ҳам, қурол-яроғлар ҳам аялмай берилади.

Дўстумнинг фаолиятига турлича баҳо берадилар. Ғарб матбуоти генерал Дўстум назорат қилган ҳудудда толибларга қарши курашган тожик етакчиси Аҳмад Шоҳ Максудга қарши ўлароқ дунёвий тузум ҳукмронлик қилганини ёзади.

1990-йиллари толиблар генерал қўшинларини тор-мор қиладилар ва қўшиннинг омон қолган қисми Мазори-Шариф жанубидаги тоғларга яширинади. Улар нима бўлгадаям тирик қолишга ҳаракат қиладилар. Вазият 2001 йил 11 сентябрда АҚШда содир бўлган терактдан сўнг кескин ўзгаради. Америкаликлар толибларга қарши курашни бошлайдилар ва ўзларига иттифоқчи қилиб генерал Дўстумни танлайдилар. АҚШ махсус қўшинлари тожик Атта Нур ва ўзбек Дўстум қўшинлари билан ҳамкорликда бир неча кунда норасмий “шимолий пойтахт” аталмиш Мазори-Шарифни эгаллайдилар. Шу йилнинг бошида экран юзини кўрган “Кавалерия” бадиий фильми (оригинал номи – 12 Strong) айнан мазкур операцияга бағишланган. Фильмда Дўстум доно ва жасур қўмондон сифатида гавдаланади. Қизиғи шундаки, 2017 йил январда фильмни суратга олиш ишлари бошланган даврда Ғарб мамлакатлари томонидан Дўстумнинг собиқ губернатор Ишчини қийноққа солгани айблари янграй бошлаган эди.

Ҳам вице-президент, ҳам дала қўмондони

Дўстум Афғонистонда толибонлардан кейин АҚШ воситачилигида ўрнатилган биринчи ҳукумат таркибига киради. У 2004 йили президент сайловларида иштирок этади ва бор-йўғи 10 фоиз овоз йиғади. Генерал 2005 йили Афғонистон қуролли кучлари олий қўмондонлик штабининг бошлиғи этиб тайинланади. 2008 йили собиқ иттифоқчиси Акбар Бойга ҳамла қилганидан сўнг ушбу лавозимдан четлатилади ва сургун қилинади. Орадан бир йил ўтиб, Дўстум яна Афғонистонга қайтади ва мамлакат сиёсий ҳаётида фаол иштирок эта бошлайди. 2014 йили Абдул Рашид Дўстум Афғонистоннинг биринчи вице-президенти этиб тайинланади. Ҳукуматга майлдор шимолий ҳудудлардаги де-факто Дўстумга бўйсунадиган аскарлар Жаузжон вилоятининг турли ерларига жойлашиб олган “Ислом давлати” жангарлари билан кескин курашлар олиб борадилар.

Фарёб вилоятининг Кайсар шаҳридаги полиция деб аталган мана шундай қўшинлар йиғинига Низомиддин Қайсари бошчилик қилади. Июль бошида ҳукумат Қайсар шаҳрини бўйсундиришга ҳаракат қилиб, Низомиддинни ҳибсга олади (махсус армия қўшинлари мажлис пайтида Қайсарини қўлга олади, бунга қаршилик кўрсатмоқчи бўлган унинг иккита тан соқчисини ўлдирадилар). Асир тезликда Қобулга келтирилади. Шаҳарда тўполон бошланади, халқ Низомиддинни тезликда озод этилиши ва қайтарилишини талаб қилади. Мана шунда ҳукумат раҳбарияти қувғунда юрган Дўстумни эслаб қолади.


Фарёб вилоятидаги Дўстум тарафдорлари намойиши. Ariananews.af сайти фотоси

Намойишчилар ҳукуматдан генералнинг Туркиядан қайтишини талаб қиладилар. Дўстумга тегишли “Афғонистон миллий ислом ҳаракати” (Жунбиши Миллий) партияси фаоллари Фарёб, Балх, Таҳор, Саманган, Жаузжон, Сари Пул, ҳаттоки пойтахт Қобулда намойишлар ўтказадилар. Шундан сўнг ҳукумат делегацияси Дўстум билан музокаралар олиб бориш учун Туркияга боради.

Дўстум қайтиб келди.

У айнан ўз вақтида – 20 октябрда мамлакат парламенти ва диний кенгашларга ўтказиладиган сайловлардан олдин қайтиб келди.

Оқибатда

Дўстум қайтиб келгани билан унинг тарафдори Қайсари ҳанузгача қамоқда ўтирибди. Генерал ўзининг яқин одамини озод қилиш ниятида эканини айтади. Дўстум томонда президент Ғанига мухолифатда бўлган тожик Атта Нур, хазарий Сарвар Дониш ва бошқалар тургани кундек равшан. Қайсари ва генерал билан боғлиқ воқеалар уларнинг сайловолди рейтингини ошириб юборгани аниқ. Лекин арқон узоқ ташланса, бу каби воқеалар келажакда Афғонистоннинг этник бўлиниб кетишига замин яратиши мумкин. Зеро, Афғонистондаги миллатлараро тотувликни қониқарли деб бўлмайди.


Низомиддин Қайсари. Rferl.org сайти фотоси

Президент Ғанининг атрофидаги маслаҳатчилар, турган гап, Қайсари ва Дўстумга нисбатан ҳато қилишган. Президент маъмурияти давлатни марказлаштиришга ҳаракат қилди. Узоқ сиёсий кризисдан сўнг, Балхда губернатор Атта Нурни лавозимдан четлатишди. Лекин генерал Дўстум юртида бундай ишни амалга ошириш мушкул, чунки ўн минглаб яхши қуролланган аскарлар Қобулдаги пуштунлар ҳокимиятига эмас, ўзбек генералига содиқдирлар. Шимолда мамлакатни марказлаштиришга бўлган уринишлар фақат жангларни келтириб чиқариши мумкин. Лекин ҳукумат бунга тайёр эмас. Бу масала бир ёқда турсин, ҳатто ҳукумат толиблар билан ҳам ишни бирёқлик қилолмади.

Афғонистонда 20 октябрдан сўнг янги сиёсий танглик юзага келади, деб таҳмин қилиш мумкин. Президент Ғанига жим ўтирадиган эмас, тортишиб, жанжаллашадиган парламент насиб бўлади. Бундай жанжалкаш парламент эса 2019 йили бўладиган президент сайловининг “жўшқин” ўтишига замин ярата олади.

Александр Рибин

Манба: “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистон бош прокуратураси президентликка номзод ўмурбек бабановга қарши жиноят иши қўзғатган.

Бунга Қирғизистон парламенти депутати Бабановнинг президентлик сайловолди ташвиқоти пайти ўшлик ўзбеклар олдида гапирган маърузаси сабаб бўлган. (more…)

Таълимга қатъиятсиз раҳбар керак(мас)ми?

Агар Диана бўлмаганида... Герострат исми тарихда қолмасди, Доди ал-Фаёд бошқача ўлим топарди ва ўзбекистонлик ўқитувчилар ҳаливери мажбурий меҳнатдан халос бўлмасмиди. Ўзбек ...

Майнавозчилик давом этмоқда: навбатда андижон!

Фермер ўзига ўзи душманми? Ҳосилнинг чўғи паст бўлишига атайлаб қасд қиладими? Шу билан ўзига бало орттиришга ишқивозми улар? Шу ва шу каби саволларга  ҳеч ким «ҳа» деб жавоб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400