Қашқадарёда ИИБ тизимидаги ўндан ортиқ мансабдорлар ишдан олинди

Фото: ИИВ сайтидан олинди

Улар хизмат вазифасига лоқайдлик ва сусткашлик билан муносабатда бўлиб, хизматни самарали ташкил этиш чораларини кўрмаган.

Қашқадарё вилояти ИИБ тизимидаги ўндан ортиқ мансабдор шахслар ишдан олинди ҳамда қатор мансабдорларга интизомий чора кўрилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Хабарда айтилишича, ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ жорий йилнинг 23-26 июль кунлари Қашқадарё вилоятида ички ишлар органлари олдига қўйилган вазифалар ижроси аҳволи билан яқиндан танишди.

Тўрт кун давом этган соҳавий ўрганишларнинг якуний ҳисоботи сифатида вилоят ички ишлар бошқармасида ички ишлар вазири П. Бобожонов бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

“Мажлисда айрим ички ишлар органлари ходимлари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, тизимда бўлаётган ўзгаришлар, хизмат фаолиятига алоқадор меъёрий ҳужжатларнинг туб мазмун-моҳиятини англамай, эскича услуб ва дунёқараш билан хизмат олиб бораётганлиги қайд этилиб, қатор раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий таъсир чоралари кўрилди”, – дейилади хабарда.

Фото: ИИВ сайтидан олинди

Қарши ва Муборак туманлари ИИБ бошлиқлари, Косон ва Қарши туманлари ИИБ бошлиқларининг ўринбосарлари, Шаҳрисабз, Ғузор ва Деҳқонобод туманлари ИИБ бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, Муборак ва Чироқчи туманлари ИИБ бошлиқларининг кадрлар бўйича ўринбосарлари, вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг кадрлар бўйича ўринбосари ҳамда Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғи эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

 

Улар хизмат вазифасига лоқайдлик ва сусткашлик билан муносабатда бўлиб, хизматни самарали ташкил этиш чораларини кўрмаган ҳамда қўл остидаги ходимлар фаолиятини талаб даражасида назорат қилмагани оқибатида шахсий таркиб ўртасида тартиб-интизом сусайиб кетишига сабабчи бўлишган.

Шунингдек, кадрлар билан ишлаш соҳасида шахсий таркиб билан касбий тайёргарлик ва тарбиявий ишларнинг тизимли ва самарали ташкил этилишини таъминламаганлиги учун вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг кадрлар бўйича ўринбосари Б.Турсунқуловга ҳайфсан берилди.

Қўл остидаги ходимлар фаолиятини етарли назорат қилмаганлиги оқибатида улар томонидан ноўрин хатти-ҳаракатлар содир этилиши ҳолатларига йўл қўйганлиги учун вилоят ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Э.Қурбонов ҳам ҳайфсан олди.

Бундан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноят қидирув, тергов, кадрлар билан ишлаш хизматлари ходимларига нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилди.

 

Манба: Спутник сайти

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ижтимоий тармоқларда “фейк”ларга алданган ўзбек сегменти

“Фэйсбук” яратувчиси Марк Цукерберг ўзи яратган ижтимоий тармоғи ҳақида тўхталиб ўтар экан, “Фэйсбук” бирор компания бўлиш учун эмас, балки, инсоният бир бирига осон  ...

Ўзбекистон 205,7 миллион долларлик енгил автомобиллар импорт қилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-июль ойларида Ўзбекистон 205,7 миллион долларлик енгил автомобиллар импорт қилган. Spot’нинг ёзишича, ўтган йилга ...

Ўзбекистон – япония учрашувини баалик ҳакам муҳаммад абдулла ҳасан муҳаммад бошқариб боради

17 январь куни Осиё Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган сўнгги учрашувни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Японияга қарши ўтказади. Учрашув Ал-Айн шаҳридаги "Халифа бин Зайд" ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400