Ижтимоий тармоқларда “фейк”ларга алданган ўзбек сегменти

Ижтимоий тармоқларда “фейк”ларга алданган ўзбек сегменти

“Фэйсбук” яратувчиси Марк Цукерберг ўзи яратган ижтимоий тармоғи ҳақида тўхталиб ўтар экан, “Фэйсбук” бирор компания бўлиш учун эмас, балки, инсоният бир бирига осон  боғланиши учун яратилган, деган эди.

Муаллиф: Бахром Рахмон

Ижтимоий тармоқда ўзбекларимиз ҳам ўз ўрнига эга, кимгадур яхшиликка, кимгадир ёмонликка ҳизмат қилмоқда.

Таҳминан 4 йил аввал ўзбеклар орасида фэйсбук тармоғи унча оммалашмаганди,ўзбеклар асосан “аднў”(odnoklassniki.ru)да фаол эди.

2013-2014 йиллари ўзбекларнинг оммавий тарзда Сурияга кетишида асосий ролни ушбу тармоқ ўйнаган.

Ватандан қочиб Туркия ва Сурияга борган ўзбек террорчилари ижтимоий тармоқни ўз мақсадлари йўлида ишга солиб,оқибатда,минглаб ўзбеклар ўзбекка умуман миллатга дахли бўлмаган  жангоҳларга киришиб кетишди.

Оқибатини ўзимиз кўриб турибмиз, қаерда портлаш,террор бўлса, юрак ҳовучлаймиз,ўзбек эмасмикин деб.

Бугун ҳам Бирмадаги воқеалар энди “аднў”да эмас,  фэйсбукнинг ўзбек сегментида қизғин муҳоқамада, хатто умрида намоз ўқимаганлар ҳам 80 фоизи фэйк бўлган расмларга қараб,  бирмаликларга жиҳод эълон қилишяпти,бирмаликларга (буддавий) ўлим тилашмоқда…

2013-йиллари ҳам Африка давлатларидаги уруш акс этган расмлар “сурияликлар”дея кўрсатилган, хатто Бахрайнда шияларнинг бузилган масжидини “суриядаги суннийлар масжиди” деб ҳам кўрсатилган, албатта кўп видео ва суратларнинг сохта экани Бирмада рўхинжаларга қатлиом уюштирилаётганини, Сурияда уруш бўлаётганини рад этмайди…

Лекин, ўша  сохта расмлар , видеолар ўзбекларнинг Сурияга кетишига катта туртки бўлган. Бирма муаммоси билан Туркия, Покистон ҳукуматлари шуғулланмоқда, уларга қўйиб берайлик..

Бугун ҳам тарих қайталанмасин, янги “манзил” Сурия эмас, Бирма бўлиб қолмасин..

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Перу: ёқилғи нархи кўтарилиб, норозиликлар давом этмоқда

Перуда ҳайдовчилар ёқилғи нархи ошишига қарши норозилик намойишларини давом эттирмоқда. Кеча улар бир нечта йирик йўлларни тўсиб қўйишди. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар берди. ...

Ўзбекистонда гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашди

Давлат статистика қўмитаси мамлакатнинг вилоят марказий деҳқон бозорларидаги айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди. ...

Тожикистонлик эркак 2 йил давомида 15 ёшли ўзбекистонлик қизни зўрлаб келмоқда

Россиянинг Уфа шаҳрида 44 ёшли тожикистонлик эркак онасининг ҳужжатлари билан боғлиқ муаммоларини рўкач қилиб 15 ёшли ўзбекистонлик қизни зўрлаб келгани аниқланди. Маълум ...