«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясида ходимлар ўз хизмат вазифаларини нега суистеъмол қилишмокда?

Фото:mulkdor.com

Сўнгги вақтларда  «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиа компанияси ходимларининг уўз хизмат вазифаларидан у ёки бу мақсадда фойдаланаётганликлари тўғрисида гап сўзлар кўпайиб бормоқда.

Жумладан, Таиланддан Ўзбекистонга учаётган йўловчи ҳамюртимиз  Таиланд аэропортида Ўзбекистон вакиллари ундан, юкингиз руҳсат қилинганидан ортик, деган важ билан 100 доллар талаб қилганлигини, лекин бу пуллар тегишлилигича расмийлаштирмаганлигини билдиради.

Бу ҳақда интернет нашрлар хабар қилади.

Фото:mulkdor.com

Ўзбекистон ичида ҳам авиаходимлар таниш-билишчилик тамойилларини ҳеч ўйланишмай ўз хизмат вазифалари билан аралаштириб юбораверадилар.

Масалан, июль ойининг 23-куни Нукус аэропорти кассаларидан бирига эрталаб мурожаат қилган фуқаро кассирга «Нукус-Тошкент йўналишининг кечқурун 20 дан 20 дақиқа ўтганда учадиган рейсига иккита  паспорт топиб, икки билет ёзиб қўй, ўзимизникилардан икки киши учиши керак экан. Улар келганида ёзилган билет эгаларини учишдан воз кечди, деб , уларга расмийлаштириб берасиз», деб кўрсатма берди.

«Ўзимизникилар» дегани ҳаво йўллари ходимлари эканлиги кечқурун маълум бўлди:фуқаролик авиация маҳсус кийимидаги икки  шахс юқорида кўрсатилган рейсда  Тошкентга учиб кетди.

Улар кимлар номига расмийлаштирилган ва кейинчалик «учишдан воз кечган» фуқаролар ўрнига  самолётга чиқишди, оддий Ўзбекистонликлар учун сирлигича қолмокда.

Муаллиф:Жумри Жайхун

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзмарказбанк раҳбарининг ўғли қиримда қўним топган

“Узметроном” нашрининг ёзишича, Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасининг собиқ бошлиғи Абдумажид Муллажонов гўёки “даволаниш ва саломатлигини мустаҳкамлаш” учун Қримга жўнаб ...

Рустам мадумаровга тегишли яна бир мулк аукционга қўйилди

Рустам Мадумаровга тегишли Rubicon Wireless Communication МЧЖ кўчмас мулки аукционга қўйилди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар берди. Очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, ...

Бири прокурор ёрдамчисига яна бири прокуратура терговчисига пора бераётганда ушланди

2018 йил 12-13 октябрь кунлари Қашқадарё вилоят прокуратураси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош ...