ПРОФЕССИОНАЛ БОКСЧИ УЛУҒБЕК СОБИРОВ ФАОЛИЯТИДАГИ 7-ҒАЛАБАСИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Профессионал рингда мағлубият нималигини билмай келаётган ўзбекистонлик боксчи Улуғбек Собиров фаолиятидаги еттинчи жангини Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтказди.

8 раунд этиб белгиланган тўқнашувда у мезбон боксчи Терават Йохангохга (19-8-0, КО13) қарши рингга кўтарилди. Жангни фаол бошлаган спортчимиз иккинчи раундга келиб тўлиқ устунликка эга бўлди ва рақибини нокаутга учратиб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди.

Фото: minsport.uz

Жорий йилнинг 29 июлида у филиппинлик Деннис Падуа (11-15-2, КО6) билан куч синашиб, жангнинг биринчи раунддидаёқ рақибини рингга қулатган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача ўтказилган 6 жангда Улуғбек барчасини ғалаба билан якунлаган ва 4 тасида нокаут қайд этган эди.

Манба: minsport.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўшлик спортчи халқаро жанг мусобақасида ғалаба қозонди (видео)

Кеча, 17- ноябрь куни қирғизистонлик спортчи Россия Федерациясининг Магнитогорск шаҳрида бўлиб ўтган “Пўлат юрак” ("Стальное сердце") профессионал жангда ғалабани қўлга ...

Жч-2018: чемпионлик унвони учун франция ва хорватия курашади

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 15 июлда Москвада ўтадиган финалида Франция ва Хорватия терма жамоалари куч синашади. (more…)

Лука модрич: эришган натижамиз ва бугунги ўйинимиздан фахрланамиз

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич жаҳон чемпионати финалида Франциядан қабул қилинган мағлубият ҳақида фикр билдирди. "Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси бўлганим ...