Экспорт ўрнига сохта ҳужжатлар билан ички бозорга автомобиллар сири очилди

Жиззахда аслида хорижга экспорт қилинмай, сохта ҳужжатлар асосида ички бозорга сотилган автомашиналар сири очилди.

Фото: ЎзА 

Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, сохта ҳужжатлар асосида ички бозорда сотиб юборилган бир қатор транспорт воситалари фош қилинди. Бу ҳақда ЎзА Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълумотларига асосланиб хабар қилди.

«GM Uzbekistan» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган ва муқаддам қўшни давлатга экспорт қилинган 20 дона турли русумдаги транспорт воситаси ички худудда ноқонуний равишда сотиб юборилган ва ички ишлар органларида сохта маълумотлар асосида рўйхатга қўйилган.

Бу ҳолат Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан олинган, транспорт воситаларини рўйхатга олиш учун асос бўлган хисоб-маълумотномаларни ўрганиш давомида аниқланди.

Жиззах шаҳри ва вилоятнинг Зомин, Ш. Рашидов, Фориш, Пахтакор, Дўстлик, Ғаллаорол каби туманларида истиқомат қилувчи бир нечта фуқаролар номига расмийлаштириб юборилган ушбу автомашиналарга тегишли маълумотномалар Наманган ва Асака шаҳридаги автосалонлардан олинган.

Аммо, автосалон эгалари тақдим қилган маълумотномалар бошқа манзарани намоён қилди. Яъни, ҳисоб-маълумотномалар аслида бутунлай бошқа шахслар номига ва бошқа турдаги транспорт воситалари учун расмийлаштирилганлиги, сохта ҳисоб-маълумотномаларда кўрсатилган муҳр ва исм-шарифлар эса сохта эканлиги маълум бўлди.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида юқоридаги автотранспорт воситаларининг 3 таси аллақачон жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг ҳукмига асосан давлат эгалигига ўтказилиб, кимошди савдоси орқали сотиб юборишга ҳам улгурилган экан. 2 та автотранспорт воситаси эса айни пайтда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг жойлардаги бўлимлари томонидан рўйхатга олинган.

Шундай қилиб, сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган расмий ҳужжатларни қалбакилаштиришда ифодаланган мазкур хатти-ҳаракатларда Ўзбекистон Жиноят кодексининг 228-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят аломати мавжудлиги сабабли, мазкур модда билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишлиги бўйича вилоят прокуратурасига юборилди.

Бу жараёнда жабрланувчилар яъни, пешона тери эвазига топилган маблағига ўзлари билмаган ҳолда сохта ҳужжатлар асосидаги автомашинани сотиб олган шахслар энди нима қилади? Ҳозирча автомашиналар ўз эгаларига тилхат асосида қайтариб берилган. Аммо, якуний сўз суд хукмида айтилади.

Манба:«Газета.uz»

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўртача ойлик маоши бўйича рейтинг: ўзбекистон нечанчи ўринда?

Нигина Ҳакимова Энг қуйи поғонадан эса Тожикистон ўрин олди. Бу ерда ўртача ойлик маоши 120 долларни ташкил этар экан. Собиқ иттифоқ мамлакатлари бугунги кунда қанча маош ...

Майнавозчилик давом этмоқда: навбатда андижон!

Фермер ўзига ўзи душманми? Ҳосилнинг чўғи паст бўлишига атайлаб қасд қиладими? Шу билан ўзига бало орттиришга ишқивозми улар? Шу ва шу каби саволларга  ҳеч ким «ҳа» деб жавоб ...

Хитой фабрикаларини қурмаслик талаби билан қозоғистонда намойиш ўтказилди

Ўтган душанба куни Жанаозен шаҳар ҳокимлиги биноси олдида юзга яқин одам тўпланди. Йиғилганлар мамлакатда Хитой фабрикаларини қурмаслик талаби билан чиқишди.  Қозоғистонда ...