Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг собиқ Бош вазири Атал Бихари Важпаининг вафоти муносабати билан мамлакат Президенти Рам Натх Ковинд ва Бош вазир Нарендра Модига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз: Ҳиндистон собиқ бош вазири 2018 йилнинг 16 августида 93 ёшида вафот этди.