Путин 16 нафар ўзбекистонликга Россия фуқаролигини берди

Россия президенти Владимир Путин 104 нафар хорижликка Россия фуқаролигини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақида кун.уз сайти маълум қилди.

Фото: Sputnik

Ўзбекистоннинг собиқ фуқаролари тақдим этилган рус паспортлари бўйича биринчи ўринни эгаллади. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистондан 16 нафар киши Россия фуқаросига айланди. Иккинчи ўрин Молдовада – 14 нафар собиқ фуқаро, учинчи – Арманистон (11 киши).

Шунингдек, Беларусь ва Тожикистондан келган ўн нафар шахс, Озарбойжондан тўққиз киши, Афғонистон, Украина ва Вьетнамдан беш киши, Франция, Туркия ҳамда Исроилдан икки нафардан ва Кипр, Италия, Ҳиндистон, АҚШ ҳамда Германиядан бир киши Россия фуқаролигини олди.

Ушбу шахслар РФ фуқароси сифатида қасамёд келтирган кундан бошлаб фуқароликни олади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси қонунларида икки мамлакат фуқаролиги тақиқланган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Парламент назарбоевга тааллуқли янги қонун қабул қилди

Қозоғистон парламенти сенати депутатлари Нурсултон Назарбоевга Хавфсизлик кенгашини бир умр бошқариш ҳуқуқи билан таъминлайдиган "Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши тӯғрисида"ги ...

Ўзбекистонда пластик карталарга хизмат кўрсатувчи uzcard тизими яна ишламай қолди

Ўзбекистонда мавжуд барча пластик карталарга хизмат кўрсатувчи ягона тизим - UzCard яна ишдан чиқди. Бу ҳақда “Озодлик радиоси” маълум қилди. Мижозлар 5 октябрь куни соат ...

Таълимга қатъиятсиз раҳбар керак(мас)ми?

Агар Диана бўлмаганида... Герострат исми тарихда қолмасди, Доди ал-Фаёд бошқача ўлим топарди ва ўзбекистонлик ўқитувчилар ҳаливери мажбурий меҳнатдан халос бўлмасмиди. Ўзбек ...