Трамп сайлов штабининг бошлиғи Манафорт Қирғизистонда Кремль манфаатларини олға сургани иддао қилинди

Россиянинг “Проект” нашри президент Дональд Трампнинг сайлов штаби бошлиғи бўлган Пол Манафорт 2005 йилда Қирғизистон ҳукумати билан мамлакатдаги АҚШ ҳарбий базасини ёпиш масаласида музокаралар олиб боргани тўғрисидаги журналистик суриштирув натижаларини эълон қилди, дея Озодлик радиоси хабар бермоқда.

Пол Манафорт

Журналистик суриштирувда айтилишича, Пол Манафорт АҚШ ҳарбий базасини ёпиш масаласида Россия манфаатини олға сурган.

Суриштирув муаллифларидан бири Мария Жолобова Озодлик радиоси қирғиз хизматига бу маълумотни бир қатор мустақил манбалар тасдиқлаганини билдирган.

Унга кўра, Манафорт ўша пайтда Қурмонбек Бакиев президент бўлган Қирғизистонда Константин Климник деган шахс билан ишлаган. Уларнинг хизмат ҳақини россиялик миллиардер Олег Дерипаска тўлаб берган.

Пол Манафортга қарши суд АҚШда 21 август куни бошланган эди.Вашингтон суди Ҳақамлар ҳайъати уни билдирилган 18 айбловнинг 8таси бўйича айбдор деб топган эди.

Манафорт устидан суд Трампнинг сайлов пайтида Россия билан тил бириктирганига оид иддаолар бўйича ўтказилаётган биринчи жараён бўлди. Бу иш юзасидан терговни махсус прокурор Роберт Мюллер олиб бормоқда.

Қирғизистоннинг ўша пайтдаги президенти Қурмонбек Бакиев Кремлга Бишкекдаги АҚШ ҳарбий базасини ёпишга ваъда берган, аммо кейинроқ бу ваъдасини бажаришдан бош тортган эди. Бунинг ортидан Москва ва Бишкек ўртасидаги муносабатлар кескин совуқлашган эди.

Бишкекдаги АҚШ ҳарбий базаси президент Алмазбек Атамбаев ҳукумронлиги даврида -2014 йилда ёпилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўктам тўраев сариосиё туманига ҳоким бўлди

Сурҳондарё вилояти ҳокимлиги матбуот ҳизматининг маълум қилишича, 20 сентябрь куни Халқ депутатлари Сариосиё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда ...

Қирғизистонда рус тилини расмий мақомидан ажратиш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилишмоқда

Қирғизистонда рус тилини расмий мақомини олиб ташлаш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилинмоқда. Бу  жамоавий сиёсий ва ватанпарвар кучларининг қурултойини бажариш ...

Мск икки депутатнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатди

2018 йил 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди, деб “Кун.Уз” нашри хабар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400