МСК икки депутатнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатди

2018 йил 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди, деб “Кун.Уз” нашри хабар бермоқда.

Дилором Тошмуҳамедова

Мажлисда жорий йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтган Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси баённомасига асосан Дилорам Ғофуржоновна Тошмуҳамедова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олинди.

Салауатдин Худайбергенов

Шунингдек, мажлисда 5-Хўжайли сайлов округидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Салауатдин Худайбергенов Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири лавозимига ҳамда 135-Шайхонтоҳур сайлов округидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Элбек Ҳабибуллаевич Шукуров Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганликлари муносабати билан уларнинг депутатлик ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

Элбек Ҳабибуллаевич Шукуров

Мажлисда Комиссия ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бабаян ўрнига бош мураббий тайинланди. тайинланмади ҳам

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига Қаршининг "Насаф" жамоаси устози Рўзиқул Бердиев вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланган. Бу ҳақда sports.uz ва ...

Қозоғистон билан қирғизистоннинг байроғидаги қуёшни ойга алмаштиришни таклиф қилишмоқда

Байроқларнинг рангини шундайча қолдириб, фақатгина Ислом динининг рамзи сифатида қуёшни ойга алмаштириш таклифи айтилди. Қирғизистон билан Қозоғистоннинг байроғидаги қуёш ...

Чиқинди қутиларини қаерларга ўрнатиш керак?

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналининг ёзишича қуйидаги жойларда мажбурий тартибда чиқинди қутилари ўрнатилиши лозим: –    кўп квартирали уйларнинг подъездига кириш ...