Херсон ва Запорожьеда Россия паспорти берилаётгани маълум бўлди

Украинанинг Запорожье вилояти ва Херсон шаҳрининг босиб олинган ҳудудларида фуқароларга 11-июндан бошлаб Россия паспорти берила бошланди. Бу ҳақда Кремл тайинланган маҳаллий маъмуриятларнинг “янги раҳбарлари” маълум қилишди.

Россия оммавий ахборот воситалари томонидан Запорожье вилояти «ҳарбий-фуқаролик» маъмуриятининг бош кенгаши аъзоси» сифатида таърифланган Владимир Роговнинг айтишича, Россия паспортини олиш истагини 70 мингдан ортиқ одам билдириб, мурожаат қилган. Урушдан олдин Украинанинг бу қисмида 1,6 миллиондан ортиқ одам яшаган.

 РИА Новости Херсонда 23 нафар фуқаро янги паспорт олиш учун келганини ёзди. Улар орасида аввал Европа Иттифоқи санкцияларига дучор бўлган минтақадаги ишғолчи «ҳарбий-фуқаролик маъмурияти» раҳбари Владимир Салдо ҳам бор.

Украина ҳукумати паспорт беришни Россия пропагандасининг элементи деб атади.

АҚШ Путиннинг Херсон ва Запорожье аҳолисига Россия фуқаролигини бериш қарорини Украина халқини ўзига бўйсундиришга уриниш деб атади.

Аввалроқ Запорожье ва Херсон Россия телефон кодига ва қўш вальютавий тўлов тизимига ўтаётгани хабар қилинганди.

Россия 24-феврал куни Украинага бостириб кирган, ўшандан буён минглаб одамлар ўлиб, жанг давом этмоқда. Москва бу ҳаракатни «махсус операция» деб атаган. Халқаро ҳамжамият Кремлни танқид қилиб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Словениядаги кимё заводида портлаш юз берди

Словениянинг Кочевже шаҳридаги кимё заводида юз берган портлаш оқибатида 20 киши жароҳат олди. Яраланганлар пойтахт Люблянадаги шифохонага етказилди. Кочевже шаҳрининг мэри ...

Латвияда россияни қўллаб-қувватлаганлар фуқароликдан маҳрум бўлишади

Латвия парламенти (Сейм) Украинадаги қуролли можарода Россия ёки бошқа демократик давлатларга ҳужум қилган мамлакатлар билан террорчи ташкилотларни қўллаб-қувватлаган ...

Москва украинанинг луганск вилояти устидан назорат ўрнатганини эълон қилди

3-июль куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу президент Владимир Путинга Украина шарқидаги Луганск вилоятини тўлиқ «озод қилгани»ни айтди. Унинг қўшимча қилишича, рус ...