Нархлар тушганда сотиб олинг, кутарилганда сотинг

Нархлар тушганда сотиб олинг Капитал қўйилмалар бозорида ҳамма вақт икки тоифадаги гуруҳлар бўлади: сотувчилар ва олувчилар.  Мана шу гуруҳга аралашиб қолган одам кўпчиликка қараб иш қилади. Бу зарар кўришнинг энг асосий  омили.
Бир сўз билан айтганда, биз “оқимга қараб сузаверамиз”.
Бир қарашда ғалати ва одам ишонгиси келмайдиган факт шуки, аксарият одамлар бутун умрлари давомида  – бешикдан то сўнгги нафасгача – биронта ҳам мустақил қадам қўймас эканлар. Бир умр тўдага эргашиб  иш кўрар эканлар. Уларнинг миясида “Мана шундай қилинса, ТИНЧРОҚ бўлади” деган бўлмағур ақида ўрнашиб олган.
Сиёсатда ёки муомалада шу йўл, эҳтимол, тўғридир, лекин МОЛИЯда эмас. Молия оламида ТЩДА ҲАР ДОИМ ЮТҚАЗАДИ. Бу фактни ҳамма ҳам билавермайди. Билганлар эса уни ҳеч кимга айтишмайди. Молия соҳасида саноқли одамларгина катта фойда оладилар. Бунинг сабаби эса улар НАРХларга қараб иш кўрадилар ТЩДАга эмас. Молия – сиёсатга мутлақо қарама-қарши соҳа. Аммо буни жуда ҳам кам бизнесменлар фарқлашади. Кўпчиликни молия қизиқтирмайди. Нархлар овоз бериш йўли билан белгиланмайди. Сиёсатда кўпчиликка эргашган одам ютади. Молияда эса мўмай пуллар ва муваффақиятли операциялардан завқланишни истаган одам камчилик орасида бўлгани маъқул. Харидорлар кўп бўлиб турган пайтда ҳеч нарса сотиб олманг. Агар шундай қилсангиз, албатта, қимматга тушади. Худди шу сингари сотувчилар кўпроғ-у, олувчилар камроқ бўлганда ҳам ҳеч нарса сотмаганингиз маъқулроқ. Бир миллионер айтган эди: ПОХОЛ ШЛЯПАНИ ҚИШДА СОТИБ ОЛ. Ҳамма сотаётганда сотиб олишни, ҳамма сотиб олаётганда сотишни ўрганинг.

Кўпчилик тала-тўп бошланганда оптимистлик қилиб, тушкунлик ҳолати келганда пессимистликка берилади. Албатта, бу – табиий бир ҳол. Лекин пул ишлашни билганлар тала-тўп пайтида пессимист-у тушкунлик даврида оптимист бўлишни ўрганиши шарт. ҲАР ДОИМ ПЕССИМИСТЛАРДАН СОТИБ ОЛИНГ ВА ОПТИМИСТЛАРГА СОТИНГ. БУ ЕТТИНЧИ ҚОИДАнинг бошқача кўринишдаги ифодасидир.

Инсон табиатидаги жумбоқлардан бири шуки, нархлар кўтарилганда биз “янаям кўтарилади” деб ўйлаймиз. Пасайганда эса “ҳали бундан ҳам арзонлаб кетади” деб ўйлаймиз. Ҳақиқат эса аксинча бўлиб чиқади. Бирон-бир товарнинг нархи баландлашиши, унинг нархи тез орада тушиб кетишидан, арзонлашиб кетавериши эса, албатта, қимматлашувидан далолатдир.

Нархлар жуда кўтарилиб ёки тушиб кетиши мумкин, аммо бутунлай йўқ бўлиб кетмайди. Кўпчиликнинг умиди ҳам, хавотири ҳам асоссиз равишда катта бўлади. Чунки ажиотаж ўтиши билан нархлар ҳақиқий қиймат билан баробарлашиб қолади.

“Бошқарув услуби ва маҳорати” китобидан

http://biznestrener.uz/yosh-tabirkor/103-narhlar-tushganda-sotib-oling-kutarilganda-soting.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Озарбайжоннинг эски манати инфляция бўлганида масхара бўлганми?

Озарбайжон манати ҳам 90-йилларда ва 2000-йиллар бошида кичикроқ инфляцияни бошдан кечирган. Ўшанда 10 минг ва минг номиналли банкноталар чиқарилган. Одамлар “минг”, “ўн ...

“конвертация очилса¸ бир доллар 10 минг сўмга сакраши мумкин”

  Август ойидан бошлаб қора бозорда арзонлай бошлаган АҚШ доллари нархи 14 август куни 7500 сўмга тушди. Айни шу куни мамлакат тижорат банклари юридик шахсларга ...

Энди артистлар тўйдан топган даромадидан солиқ тўлайди

2020 йил 1 январдан қўшиқчилар, ҳа, ўша бирровга бориб, кўкида оладиганлар даромадидан солиқ тўлайди. Холис фикр каналининг манбасига кўра, ҳукумат даражасида бўлиб ўтган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400