Ўзбекистонда интернетдаги сайтлардан фойдаланишни чеклаш тартиби белгиланди

Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги  Ўзбекистон Ҳукумати қарори қабул қилинди. Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифаларидан фойдаланишни чеклаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.  Бу ҳақда Ҳуқуқий Ахборот портали маълум қилди.

Низомга кўра Тақиқланган ахборот мавжуд бўлган бутунжаҳон Интернет тармоғидаги ахборот ресурслари реестри юритилади. Ушбу Реестрга киритилган ахборот ресурсларидан фойдаланиш чекланади.

Интернетдаги ахборот ресурсларидан фойдаланишни чеклаш уч босқичдаамалга оширилади.

Биринчи босқичда, тақиқланган ахборот мавжуд бўлган ресурсларни аниқланади. Ушбу босқичдаги ҳаракатлар Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази томонидан амалга оширилади. Марказга юридик ва жисмоний шахслар томонидан белгиланган тартибда келиб тушган мурожаатлар ҳам мониторинг олиб боришга асос бўлади.

Мониторинг натижасида тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи ахборот ресурси аниқланган тақдирда Марказ бу бўйича хулоса тайёрлайди.

Иккинчи босқичда ахборот ресурси Реестрга киритилади. Реестрга киритиш учун Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг марказининг хулосаси ҳамда Оммавий коммуникациялар соҳасидаги Эксперт комиссиясиниг қарори асос бўлади.

Учинчи босқичда ваколатли орган – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан интернет тармоғидаги ахборот ресурсларини чеклаш бўйича ташкилий техник тадбирлар амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчиликка мувофиқ веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер томонидан веб-сайтда ва (ёки) веб-сайт саҳифасида қуйидаги ахборотларни тарқатиш, ушбу ресурсни чекланишига олиб келади:

  • Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик биланўзгартиришга даъват этиш;
  • уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;
  • давлат сирибўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш;
  • миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётигааралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;
  • гиёвандликвоситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
  • порнографиянитарғиб қилиш.

Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер веб-сайтга ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Терговчилар зоминлик гумонланувчини уриб¸ оëғини синдирди

Зоминлик Акмал Ҳасанбоев милиция ходимлари ўзини қийноққа солганини иддао қилаяпти. Жиззах вилояти Зомин туманининг Ём қишлоғида яшайдиган Акмал Ҳасанбоев, милиция ходимлари ...

Ақшнинг анқарадаги элчихонаси ўққа тутилди

АҚШнинг Туркиядаги элчихонаси ўққа тутилди. Бу ҳақда 20 августда CNN Türk телеканали маълум қилди. Фото:REUTERS АҚШнинг Туркиядаги элчихонаси Маълумотларга кўра, воқеа 20 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400