Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида нечта ҳужжат имзоланиши маълум қилинди

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг мамлакатимизга амалга ошираётган расмий ташрифи доирасида жами 19 та битим имзоланиши режалаштирилган. Шулардан иккитаси давлатлараро, 6 таси ҳукуматлараро ва 8 таси идоралараро келишувлардир.

Фото: “Халқ сўзи”

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Милана Базарова матбуот марказидаги чиқиши давомида маълум қилди. Мутахассиснинг таъкидлашича, муҳим битимлардан бири ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги келишувдир. Бу ҳарбий маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича тажриба алмашишни ўз ичига олади. Белоруссия ҳарбий маҳсулот ва қурол ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг йигирмата энг йирик давлатларидан бири саналади. Мамлакатнинг 2017 йилда ҳарбий техника маҳсулотларини етказиб бериш кўрсаткичи бир миллиард АҚШ долларидан ошди. Қолган шартномалар соғлиқни сақлаш, туризм, қишлоқ хўжалиги, олий таълим ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади.

Манба: “Халқ сўзи”

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мисрнинг собиқ президенти муҳаммад мурсий вафот этди

Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий 67 ёшида вафот этди. 2011 йилги инқилобдан кейин ҳокимият тепасига келган сиёсатчи 2013 йилда ҳокимиятдан четлатилганди. Умрбод ...

Журналист жамият табиби бўлиши керак эмасми? ёхуд “мухолифатчилар кимлар” мақоласига жавоб”ни ўқигандан кейинги хулосаларим

Халқимизда "Журналист -- жамият табиби", деган пурмаъно нақл бор. Ушбу нақл замирида оламжаҳон маънолар мужассам топган. Аммо, кейинги пайтларда "жамият табиби" бўлмиш ...

Ўзбекистон: мирзиёев репрессияларни қайта бошлашга рози бўлдими?

Сўнгги ҳафталар ичида Ўзбекистонда ҳибсга олинган блогерлар расман турли важлар билан айбланишган, аммо уларнинг қўлга олиниши асл сабаби - мактабларда ҳижобнинг ман ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400