Тошкентда юк поездининг икки вагони рельсдан чиқиб кетди. Тан жароҳати олганлар йўқ

Тошкентнинг Яшнобод туманида жойлашган «Олтин тегирмон» юк станциясида юк поездининг ғалла ташувчи икки вагони рельсдан чиқиб кетди. 

Тошкент шаҳар ИИББдан маълум қилишларича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Бироқ рельсдан чиқиб кетган вагонлар тўсиқларни, шунингдек, темирйўл ёқасидаги уйларнинг ёрдамчи иморатлари деворларини бузиб юборган.

Хабар беришларича, воқеа жойига ИИВнинг Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси, ФВВ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ИИББ вакиллари етиб борган. Авария-қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

«Ҳодиса сабаблари ва зарар миқдори аниқлаштирилмоқда», — дейилади ИИББ ахборотида.

 

Манба:Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда уч ёшли бола 3-қават деразасидан тушиб кетди

Тошкент шаҳри Олмазор туманида 3 ёшли бола қаровсиз қолдирилиши оқибатида кўп қаватли уйнинг 3-қавати деразасидан пастга тушиб кетган. 12 февраль куни соат 00.20 да пойтахт ...

Москвадаги миллий юмор фестивалида ўзбек ёшлари иштирок этди

Вобкент туманида яшовчи  рафиқасини ғишт билан жароҳатлади

Жорий йилнинг 26 июнь куни Бухоро вилоятининг Вобкент туманида яшовчи 53 ёшли О.Н. уйи олдида оилавий жанжал оқибатида 42 ёшли рафиқаси Ф.Б.нинг бошига ғишт билан уриб ...