Бухорода ёшларнинг иш ҳақи ундириб олинди

Бухоро вилоятида “Элегант-Инвест” МЧЖ бригадаси раҳбари Нозим Ҳайдаров пешкўлик 8 нафар ишчи-ёшларнинг иш ҳақини бермасликка уринди.

Фото:Rusnext

Айни пайтда тумандаги “Зандани” қишлоғи ҳудудида пахта-тола ишлаб чиқариш корхонаси қад ростламоқда. Пешкў туманидаги “Қорақалпоқ” қишлоғи фуқароси Ҳамза Мирхонов якка тартибда ўзининг саккиз нафар тенгдоши билан “Элегант-Инвест” МЧЖ билан келишув асосида бинонинг асосий қисмини тиклашни ўз бўйнига олади. Қишлоқ ҳудуди ёшларининг бир неча ой давомидаги меҳнати эвазига ишлаб чиқариш корхонаси биносининг асосий қисми қуриб топширилади.

“Элегант-Инвест” МЧЖ раҳбарияти томонидан ёшлар меҳнати билан боғлиқ харажат ўз вақтида “Элегант-Инвест” МЧЖ бригада бошлиғи Нозим Ҳайдаров орқали тўлиқ ҳисоб-китоб қилиб берилади.

Бироқ, Нозим Ҳайдаров қурилиш ишлари учун сарфланган 5500000 сўмлик харажатни қоплаб берган бўлса-да, оғзаки келишув асосида ишчи-ёшлар меҳнатига тўланиши лозим бўлган 6875000 сўм миқдоридаги иш ҳақини ҳар хил баҳоналар қилиб, бермасликка уринади.

Қишлоқ ёшларининг меҳнати ҳақи билан ўз чўнтагини қаппайтиришга уринган Н. Ҳайдаровнинг ҳаракатлари зое кетди.

Пешкў туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимларининг аралашуви билан ишчи-ёшларга тегишли бўлган маблағ қайтарилиб, улар фойдасига ҳал қилинди.

Лайло Ҳайитова

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда миб ходими 600 доллар пора билан қўлга тушди

Фарид Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Самарқанд тумани бўлимида энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат ...

Рейтинг: муҳожирларга энг яхши иш ҳақи тўланувчи шаҳарлар

Ишлаш учун Мумбайга кўчиб ўтган чет эллик менежерларнинг ўртача иш ҳақи 217 минг долларни ташкил қилади. HSBC Bank тадқиқот натижалари шундан далолат бермоқда, дейилади ...

Ҳам пул тўлаб, ҳам писиб савдо қилиш керакми?

Янгийўлдан келган видео 0:01:27 0:01:24/0:01:27 ▶ Бевосита линк ​"Хуллас, Янгийўл бозори қўриқлаш хизматига берилган. Бу ўтирган аёллар бозорга патта тўлаб, шу бозор ...