Ўзбекистон банклари доллар айирбошлаш курсини Марказий банк курсидан ошириб қўймоқда

Ўзбекистонда тижорат банклари доллар сотиб олиш курсини ўтган ҳафтага нисбатан 50 сўмга оширди. Энди валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларни 8 170 сўмга алмаштириб беришмоқда. Бу Марказий банк томонидан 24 сентябрда белгиланган долларнинг расмий курсидан қарийб 100 сўмга қиммат, дея ёзмоқда Turon24 ахборот агентлиги.

Фото:ТВ Центр

Ўтган ҳафта охирида тижорат банкларида доллар айирбошлаш курси 8 120 сўмни ташкил этарди. Бугун Марказий банк доллар расмий курсини 8 079 сўм қилиб белгилади. Бунинг натижасида банклардаги курслар ҳам ошди.

Олдинроқ бир йилдан зиёд вақт давомида тижорат банклари доллар сотиб олиш курси Марказий банк расмий курсидан паст бўлиб келган. Кейинги бир нечта ҳафта давомида эса бунинг акси кўринмоқда. Долларга бўлган талаб кучайиши ва валюта бозорида доллар курсининг мунтазам ошиши банклар аҳолидан доллар сотиб олиш курсини ҳам оширишига олиб келмоқда.

Яна бир эътиборга лойиқ жиҳати – деярли барча тижорат банкларининг бир хил курс таклиф қилишидир. Тижорат банклари валюта курсини ўз талаб ва таклиф нисбатига қараб мустақил белгилашади, лекин Ўзбекистондаги 28 та банкнинг қарийб барчасида кейинги бир неча ҳафта давомида бир хил бўлиб қолмоқда. Курс ошиши ҳам бир вақтнинг ўзида ва бир хил суммада амалга оширилмоқда.

Банкларда долларни конверсион картага сотиш нархи ҳам ошган. Ҳозир кўпчилик банклар долларни 8 250 сўмга сотишга рози.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

40 ёшдан ошганларга иш йўқми?

“Ишга қабул қиламиз, фақат 25 ёшдан 40 ёшгача!” Бу нимани англатади. Бу албатта, 40 ёшдан ошганлар бизни безовта қилмасин, иш сўраб келмасин деган маънода. Ҳеч ўйлаб ...

Биржа фаолияти механизми

Жахон амалиётида, мамлакат қонунчилигига боғлиқ ҳолда, фонд биржалари турли хил ташкилий-ҳуқуқий асосларда ташкил этилган. Энг кўп тарқалган турларидан бири бу-акционерлик ...

«кўршапалак уясини 100 минг долларга сотиб оламан!»

Сўнгги вақтларда кўршапалак ини билан боғлиқ миш-мишлар жуда болалади; «Кўршапалак ини васвасаси» бошланди, деса ҳам бўлади ҳатто. Эмишки, одамлар бутун дунё бўйлаб ...