Бугун, 29 январь куни соат 11:16да Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлган.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, зилзила Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида содир бўлган.
Магнитуда М=4. Чуқурлик ҳ=12 км.
Тошкентгача масофа 224 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Наманган: 87 км; 2 балл,
Андижон: 94 км; 2 балл,
Фарғона: 30 км; 3 балл.
Жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.