Ниғматилла Йўлдошев: “Биз ҳалигача иш юритишнинг эски услубларидан воз кечмадик”

27 сентябрь куни бошланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг XVI ялпи мажлисида Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев парламент юқори палатаси аъзоларини ташаббус кўрсатмаганлиги учун танқид қилди, дея ёзмоқда Кун.Уз нашри.

«Фаолиятдаги камчиликлар салбий оқибатларга олиб келаётганини афсус билан тан олишимизга тўғри келади. Биз айрим сенаторларнинг ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш борасидаги ташаббускорлигини сезмаяпмиз. Жорий йилда аксарият қўмиталар аъзолари муҳим масалаларни муҳокамага киритиш бўйича бирорта таклиф билан чиқмаганини қандай изоҳлаш мумкин?», – деди Йўлдошев.

Унинг сўзларига кўра, сенаторлар сенаторлик сўровидан самарали фойдаланишмаяпти. Йўлдошев ҳудудларда бир-икки сенаторгина фаоллик кўрсатаётганини етарли деб ҳисобламаслигини билдирди.

«Биргина Хоразм вилоятининг учта туманида 11 мингта, Бухоро вилоятининг битта туманида 9 мингдан ортиқ муаммо аниқланган. Бу муаммоларнинг ечими бўйича депутат ёки сенатор ташаббус кўрсатмаса, оддий одамлар нима ҳам қилиши мумкин?», – деди Сенат раиси.

Йўлдошев юқори палата аъзолари кўпинча ялпи мажлисларда масъул раҳбарларнинг ҳисоботларини эшитиш билангина чекланиб қолаётгани, қўмиталар эса қарорларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатмаганини танқид қилди.

«Биз ҳалигача иш юритишнинг эски услубларидан воз кечмадик <…> Оқибатда одамлар бир масала юзасидан қайта-қайта мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда», –  таъкидлади у.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

40 нафар ўзбекистонлик қозоғистонда музлаб қолишига оз қолди

Остона-Петропавловск автомобиль йўлининг 167 километрида қутқарувчилар автобусдан қирқ нафар йўловчини, Ўзбекистон ва икки нафар Қозоғистон фуқароларини қутқариб олган. Бу ...

Бир тадбир сўнгидаги ўйлар

29 сентябрда қишлогимиздаги 32- сонли мактабда 1- октябрь- "Ўқитувчилар ва мураббийлар куни"га бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ўқувчилар даврасига олдин шу мактабда ишлаб,  ...

Тошкентда мма нинг профессионал жангчиси муслим омонов ўлдирилди

Бугун, 11 сентябрь куни ММА нинг профессионал жангчиси 23 ёшли Муслим Омонов ўзаро келишмовчилик сабабли пичоқланди. «7news.uz»нинг  хабарига кўра, олган тан жароҳати сабаб ...