Энди Франция фуқаролари Ўзбекистонга визасиз киришади

Президент Шавкат Мирзиёев 4 октябрь куни Франция фуқаролари учун визасиз тартибни жорий қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда “Turon 24” ахборот агентлиги Туризм қўмитаси ахборот хизмати маълумотига асосланиб хабар берди.

Фото:Turon 24

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги халқаро муносабатларни ривожлантириш учун зарур шароит яратиш мақсадида қабул қилинган. Фармон 5 октябрдан кучга киради.

Қўмита маълумотига кўра, 2016 йилда Франциядан Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони 4889, 2017 йилда 5748 ва жорий йилнинг ҳозирги вақтига қадар 9172 нафарни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, 8-9 октябрь кунлари Шавкат Мирзиёев Францияга давлат ташрифини амалга оширади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Акмал саидов: «​ибодат либоси»​ масаласида кенг жамоатчилик фикри инобатга олиниши керак​

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази раҳбари «жамоат жойида ибодат либосида юришни тақиқлаш» масаласида​​ кенг жамоатчиликнинг фикри инобатга олиниши ...

Қўшма штатлар ва туркия виза беришни тўхтатиб қўйди

Якшанба куни АҚШнинг Анқарадаги элчихонаси Туркия фуқароларига, иммигрантларни истеъсно қилган холда, барча турдаги визалар бериш тўҳтатилганини маълум қилди. Орадан бир неча ...

Ҳам пул тўлаб, ҳам писиб савдо қилиш керакми?

Янгийўлдан келган видео 0:01:27 0:01:24/0:01:27 ▶ Бевосита линк ​"Хуллас, Янгийўл бозори қўриқлаш хизматига берилган. Бу ўтирган аёллар бозорга патта тўлаб, шу бозор ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400