Келин эри билан жанжаллашаётган пайт ажратмоқчи бўлган қайнонасини тепиб юборган
Қашқадарёда 2018 йил 7 октябрь куни келин 85 ёшли қайнонасини тепиб жароҳатлади, деб хабар бермоқда ИИБ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида яшовчи аёл эри билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Аёл уларни ажратмоқчи бўлган 85 ёшли қайнонасини оёғига тепиб жароҳат етказган.
Натижада қайнона касалхонага ётқизилган. Келин эса қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.