Ўзбекистонда ойлик ва нафақалар 1 ноябрдан оширилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 октябрь куни иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Унга кўра, 1 ноябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилади, дея хабар бермоқда «Газета.uz».

Жумладан, энг кам:

  • иш ҳақи — ойига 202730сўм (ҳозирда — 184300 сўм);
  • ёшга доир пенсиялар ва болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396500сўм (360460);
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 243300сўм (221190) миқдорида белгиланди.

Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотларга иш ҳақининг қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда тўлашни таъминлаб, иш ҳақи миқдорларини энг кам иш ҳақига мувофиқ ошириш тавсия этилди.

Бунга қадар энг кам иш ҳақи 2018 йил 15 июлда ўртача 7 фоизга оширилган эди.

Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси сентябрда товар ва хизматлар нархлари ўртача 1,8 фоизга, йил бошидан эса 8,1 фоизга оширилганини хабар қилган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда 4 нафар фарзандни онаси ўз жонига қасд қилди

2019 йилнинг 17 июль куни тахминан эрталабки ўнлар атрофида 1977 йилда туғилган Г. Ҳ исмли аёл Дарғом каналига ўзини ташлаб, жонига қасд қилган. Бу ҳақда “human.uz” нашри ...

Порлитауда қиш эрта келади

Икки юзга яқин оила истиқомат қиладиган  овул табиий газ манбаидан узиб қўйилган.   Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманига қарашли  Порлитау  овули мана уч ...

Xabar.uz: “улкан бир фитна қурбони бўлиш арафасидамиз”

2017 йилнинг 20 декабрь куни «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали тест режимида иш бошлади, 27 декабрдан эътиборан эса расман ОАВ сифатида фаолият юритиб келмоқда. Нашр ўз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400