Узоқдан хатлар

Ассалому- алайкум, Баҳодир Хон!

 Ишлар билан хорманг.

Авваламбор, “Mulkdor team” да ҳамкасблар билан фикр алмашишга жазм қилганим борасида айтсам.

Анча вақтдан бери кузатиб келаётганим натижаси ўлароқ сезаяпман-ки, журналистларимиз ўз фаолиятларида баъзи мухим жиҳатларга  етарли эътибор қилишмайди. Бунда энг асосийси– тирикчилик илинжида материаллар ёзишга мажбурлик. Камина тилга олган мақола айнан шундайлар сирасига киради. Албатта, мен журналистларни айбламокчи эмасман: у ҳам тирик жон, ҳамма қатори ейиши, юриш-туриши керак. Қолаверса, кўпчилигида  оила ташвиши. Лекин  айтаётганим шароит бизга камтош мақолалар ёзишга изн бермаслиги  лозим.

Аммо, салмоқли мақолалар ёзиш имкониятимиз қандай?  Минг афсус-ки, кўпларимизда  бундай истак бўлгани билан, уни уддалай олмаймиз. Сабабини  журналистларимиздан бири,  билвосита бўлса ҳам, очиқ ёзибди:

“Менга ҳам , албатта, дарс керак” деб.

Энди гап нимага ва қандай ўқишимиз, ўрганишимиз кераклигида. Бунда , вақт йўқ деган важлар бутунлай ўринсиз.

Энг аввало, халқаро журналистикадаги ўзимизга ўхшаган мақсадли  ахбарот манбаларининг материалларини кузатиб боришимиз лозим. Кейин вақти-вақти улар тўғрисида  ўзаро дискуссиялар, “касб соатлари” қилишимиз керак. Шу ўринда таъкидлашим керак-ки, чет тилларни билиш, биз учун авваламбор рус тилини, жуда зарур. Бусиз хозирги вақтда  Ўзбекистон журналистикаси ҳеч нарсага эришолмайди.

Қаттик ишонаман, жуда қиска муддат ичида чет элларнинг нуфузли университетларида таҳсил олиб келган (нафақат журналистика соҳасида) шундай йигит- қизларимиз ўртага чиқади-ки, биз ўзимиз қаердамиз-а , деб ёқа ушлаб коламиз.

Давр талабидан орқада қолар эканмиз, асосий мақсад йўлида қоқилишларимиз кўпайса кўпаяди-ки, камаймайди.

Шу боис, муаммонинг дастлабки ечими сифатида ўз вақтимизни нималарга сарфлаяпмиз ва наф нимада бўлаяпти, деб ўз-ўзимиздан сўрамоғимиз керак.  Ахир, тез-тез ва узундан- узоқ бўладиган тўй-маъракаларимиз , бошқада турли маросимларга қийналиб, “ҳамма қатори”, “оқ қарға” бўлиб қолишдан қўрқиб, бораётганимиз йўқми?

Бизнинг “ҳамма қатори” бўлаётганимиз шундай “мерос”ларимизнинг кўпайишига, уларни “янгилаб” такдим қилаётган  “ижодкор”ларнинг  янада илхомланишига олиб келмаяптими?

Зиёли  (шу ўринда  интеллигент сўзини ишлатмоқчи эдим-у, лекин негадир ўринсиздай кўрдим)  инсон доимо  амалдаги ҳокимиятга  оппозицияда бўлади.  Чин маънодаги журналист эса, ўзи истаган ва истамаган холда зиёли бўлиши керак ва … ўзи истаган ва истамаган холда оппозицияда бўлади. Хатто ҳокимият нашрларида ишловчилар ҳам. Чунки, адолат мезонисиз журналистика йўқ, ва агар бўлса, у вақтинчалик. Ҳудди ўзи хизмат қилаетган ҳокимият сингари.

Энди  “Озодлик”, “Америка овози” ва  “БИ-БИ-СИ”  радиоларининг “Бирдамлик” га беэътиборлиги борасида.

Камина ўз вақтида  биринчи икки радиода маълум вақт фаолият олиб борди. Тўғри, ўша пайтда ҳам аталаётган ахборот  воситалари камчиликсиз эмас эди. Ахир, беайб парвардигор , дейишади. У ерда ҳам тирик жонлар ишлайди ва  кўпчилик қатори у ёки бу камчиликлар кетиб турарди.

Бугун аҳвол қандай эканлиги борасида фикр қилолмайман, чунки уларни кўп замонлардан бери тингламаяпман.

Аммо гап бунда эмас, балки дунё миқёсида нуфузли деб аталаётган ва ўз олдига демократия минбари сингари вазифани қўйган оммавий ахборот воситаси бўлган  “Озодлик”  2006 йилда ташкил қилинган “Birdamlik.info” сайтингиз тўғрисида  бирон оғиз гапирмаган бўлса, “Mulkdor.com”  ташкил қилинганидан бери ўтган   етти йил мобайнида бирон марта сайтни айтиб ўтмаган бўлса, сиз эса, мана икки йилдир-ки,  “Озодлик” га бирон марта интервью бермаган  бўлсангиз, бунда муаммо жуда чуқур деб ҳисоблайман.  Чунки радиоларнинг миссияси маълум, сизнинг  “Бирдамлик” халк ҳаракатингиз ҳам худди шу миссияни бажариш йўлида ташкил қилинган ва етарли узоқ вақтдан бери фаолият олиб бораяпти. Демак, бир хил мақсаддаги икки доимий ҳаракатдаги  томонлар эртами -кеч бирлашмоғи керак, акс холда улардан бири тарих сўқмоқларидан чиқиб қолади.

Ўзбекистонда  ўтган сўнгги икки йилдан ортиғроқ  вақт ичида  ҳудди шу яқинлашувга  шароит яратиб берилди. Аммо, афсуслар бўлсинким, бу борада икки томон ҳам  бир бирига қараб қадам ташламабди. Ҳолат Ўзбекистон халқи манфаатларига  хизмат қилмаётганини ва муаммоларга ойдинлик киритилишини жуда -жуда истардим.

  Ушбу йўналишда бирон нафим тегадиган бўлса, хизматга тайёр, самимий,  Солижон акангиз.  Қорақалпоғистон.  14 окт. 2018 йил.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тил ҳам аслида ватандир…

Улуғ мутафаккир, ўтган асрнинг энг  буюк алломаларидан бири Алихонтўра Соғуний ўзларининг бир мақоласида “Онги очилмаган, билимсиз миллат ўз душманлари олдида кушхонага ...

Туркистонда нима бўлган эди. фитна (iii-бўлим)

1917 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Тошкентда ва Қўқонда рўй берган воқеалар илғор жадидларни, Туркистон миллий озодлик ҳаракати ғоявий раҳнамоларини янги йўл – асл халқ ...

Ғийбатчи, ишёқмаслар маконидаги маразлар эканмиз!

Stress. (Дардлари оламга сиғмас устознинг ҳеч кимга айтолмайдиган аламли кечинмалари) Иложи бўлса, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи Мамаджанов Аваз ...