Ҳокимга ёқмагани учун фермернинг яйловдаги бўғоз қўйлари ёппасига сўйиб ташланди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир, деб ёзилган. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин.

Сирдарё вилоят ҳокимлиги, хусусан, вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва Сардоба туман ҳокими Абдуазим Хидиров, шу тумандаги ички ишлар бўлими масъул раҳбарлари ва ходимлари ё конституцияни ўқишмаган, ё ўқишган бўлсаям асосий қонунимизга беписанд.

Гап шундаки, Навоий вилояти, Навбаҳор туманидаги чорвачиликка ихтисослашган «Зим боши» фермер хўжалиги 800 бошдан зиёд қўй-қўзи ва эчкиларини Навоий, Бухоро даштларида баҳор ёмон келгани туфайли Жиззах ва Сирдарё вилояти яйловларида шартнома асосида боқиб келишмоқда.

Улар 2018 йил 12 октябрь куни Сардоба туманидаги «Абдуазиз чорваси» фермер хўжалиги билан бу борада шартнома имзолашади ва қўй-эчкиларни яйловга чиқаришади.

Бироқ, мурожаатчи «Зимбоши» фермер хўжалиги раиси Дилшод Узоқовнинг ҳикоя қилишича, 17 октябрь куни бевосита Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг топшириғи билан яйловда ўтлаб юрган қўйларга Сирдарё вилояти Сардоба туман ички ишлар бўлими ходимлари ҳужум қилишади ва ҳомиладор қўй ва эчкилардан 28 бошини шу жойнинг ўзида бўғизлаб, яна 7 бош қўчқорни ҳайдаб кетишади. Фермер жами 35 бош жонлиқ — 25та ҳомиладор қўй, 7 бош қўчқор ва 3 бош эчкисидан айрилиб ўтирибди. Қўйларнинг гўшти ажратилиб, номаълум томонга олиб кетилган. Териси ва ичак-чавоқлари, ичидаги ҳомиласи эса далада қолдирилган деб ёзади Kun.uz нашри.

Яйлов эгаси — Сардоба туман «Абдуазиз чорваси» фермер хўжалиги раиси Акром Хўжановнинг билдиришича, чорва ўзаро тузилган шартномага кўра яйловда боқилаётган бўлган. Вилоят ҳокимининг буйруғидан сўнг қўйлар 5 гектар беда майдонига чиқарилган ва ўша ерда сўйилган. Беда шу йил экилган, лекин у яхши ривожланмаган, бедазорни янтоқ босиб кетган. Фермер бедазорни бузишни мўлжаллаб турибди.

А.Хўжанов «Зим боши» фермер хўжалигига ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, экинлари пайҳон бўлмагани ва зарар кўрмаганини билдирди.

Модомики, ер эгаси фермернинг даъвоси йўқ экан, у ўзини зарар кўрмаган деб ҳисоблар экан, қўйларни бўғизлаш учун ички ишлар ходимларининг нима ҳаққи ва асоси бор эди? Хўп, «даладаги экин пайҳон қилинди», деб ҳисоблаганимизда ҳам, қайси норматив ҳужжат уларга бундай йўл тутишга изн беради?

 

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг «Экинзорларни пайҳон қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб юбориш, кўчатларга шикаст етказиш» деб номланган 104-моддасига кўз югуртирамиз:

Чорва моллар ёки паррандаларнинг хўжалик экинзорларини пайҳон қилиши, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиши ёки уни йўқ қилиб юбориши, кўчатларга шикаст етказиши — фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қонун талабига кўра, бундай ҳуқуқбузарликларга нисбатан жазо қўллаш учун маъмурий судьяларнинг белгиланган тартибда чиқарган қарори (МЖтКнинг 245-моддаси) талаб этилади.

Энг қизиғи, амалдаги қонун ҳужжатларида пайҳон учун чорва моллари мусодара қилиниши ёки гўшти кам таъминланган оилалар, ҳашарчилар ва бошқа муассасаларга текин берилиши ҳақида қоида белгиланмаган.

Қайд этиш керакки, бу фермерларнинг қўйларига биринчи ҳужум эмас. Фермер хўжалиги яқиндагина ички ишлар ходимларининг талаби билан, пахта далаларида меҳнат қилаётган ёрдамчилар учун тўрт бош қўйни ўз ихтиёри билан инъом этганди.

Албатта, шахсан президент томонидан ўтказилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, тадбиркорларга барча имконият эшиклари очилаётган бир пайтда ислоҳотларнинг асл маъно ва мазмунини тўлиқ англамаган Сирдарё вилоятидаги раҳбарларнинг бировнинг мулкини талон-торож қилишдек қилмишини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

Фуқаро ёки ташкилотнинг мулки ҳисобланган қўйлар ўзбошимчалик билан сўйиб юборилиши ва гўш ти ўзга шахсларга тарқатилишини қонунларга зид ҳаракатлар мажмуи, деб баҳолаш мумкин. Чунки, Ўзбекистон Республикасида мулк дахлсиздир ва қонун билан қўриқланади.

Боз устига, фермер мулкига мулк қўшилишини — қўйларининг кўпайишини кутиб турган эди.

Дилшод Узоқов бу борада Президент вирутал қабулхонасига, Бош прокуратурага ариза билан ҳам мурожаат қилган.

Ишонамизки, қонунни муҳофаза қилувчи органлар сирдарёлик амалдорларнинг бу қилмишига етарли ҳуқуқий баҳо беришади ва фермернинг кўрган зарарлари тўлиқ ҳажмда қоплаб берилади.

Маълумки, ЎзР Жиноий-процессуал кодекси 322-моддаси, 3-бандига мувофиқ, оммавий ахборот воситалари берган хабарлар ҳам жиноий иш қўзғатишга сабаб ва асос бўлиши белгиланган.

Муаллиф:Mehriniso Ikrom qizi

Манба:Ҳордиқ

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистонда сиёсатчилар «қуруқ очлик»ка ўтишди

Қамоқда очлик эълон қилган сиёсатчилар сув ичишга ўтишди. Бу ҳақда Жазони ижро этиш Давлат хизмати вакили Элеонора Сабатарова маълум қилди. (more…)

Шаҳрисабзда 7-синф ўқувчиси нима сабабдан ўзини осиб ўлдирди?

28 ноябрь куни Шаҳрисабздаги 1- лицейнинг 7- синфида ўқийдиган бола ўз уйида осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда “UZ24” нашри хабар бермоқда. Иллюстратив фото Туман Ички ишлар ...

Президентдан сиёсий маҳбусларни озод этишни талаб қилишмоқда

Мисрлик сиёсатчилар ва журналистлар президент Абдулфаттоҳ Сисийни мамлакатдаги барча сиёсий маҳбусларни озод этишга чақирди. Бу ҳақда “Азон.уз” ёзмоқда. “Биз президентдан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400