XIII – “Silk Road. Mayors Forum”ида Бухоро шаҳар ҳокими тақдимот қилди

Яқинда Бухоро шаҳар ҳокими Туркиянинг Анталья шаҳри мезбонлигидаги “Silk Road. Mayors Forum” (Ипак йўли ҳокимлари йиғилиши форуми)да иштирок этди.

Билдирилишича, ушбу Форумда Буюк ипак йўлида жойлашган шаҳарлар мэрлари иштирок этади.

 

“Silk Road. Mayors Forum”да Бухоро шаҳар ҳокими Карим Камолов бундай форумларни Ўзбекистонда ҳам  ўтказилиши таклифини илгари сурди.

 

“Қадим Бухоро шаҳрининг  майдонида 700 дан ортиқ тарихий обидалар бор. Уларнинг аксарияти UNESCO рўйхатига киритилган. Самарқанд, Хоразм шаҳарлари ҳам шундай қадим обидаларга бой. Бундай Форумларни Ўзбекистонда ҳам ўтказиш лозим”,-деди у ўз нутқида.

 

Шаҳар ҳокими ўз чиқишини Бухоро ҳақидаги  “Welcome to the Bukhara” видеоролиги намойиши билан якунлади. Бухоронинг кеча, бугуни ва эртаси намоён видеоролик 30 та давлатдан ташриф буюрган 42 та шаҳар мэрлари томонидан юқори баҳоланди.

 

«Welcome to the Bukhara» инглиз ва рус тилларида тайёрланган.

Маълумот учун: “Silk Road. Mayors Forum”да, асосан, ташқи туризмни ривожлантиришга оид масалалар кўриб чиқилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ов чоғида қариндошини отиб қўйди

Бухоролик Комил Ўринов ов қилиш қоидаларига амал қилмаганлиги туфайли қариндоши  Комил Маттиевни отиб қўйиб, ўлимига сабабчи бўлди. Shooting at Sunrise Олиб борилган тергов ...

Камбағалларнинг ҳажга бориши таъқиқланди

Тожикистон Дин қўмитасининг янги қарорига биноан кам таъминланган яъни камбағал оилалар аъзолари ҳаж сафарига бориши таъқиқланди. Икки йил олдин Дин қўмитасининг қарорига ...

Даккадаги ёнғин натижасида ўн минг киши бошпанасиз қолди

Бангладеш пойтахтининг қашшоқлар яшовчи мавзесида чиққан ёнғин натижасида камида ўн минг киши бошпанасиз қолди, дейилади “INTERFAX.Ru”нинг хабарида. Ёнғин тезда кенг қамров ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400