Риштонда қуш уяси икки кишини ўлимига сабаб бўлди

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Фарғона вилояти Риштон тумани Ёйилма қишлоғи Тўлқин кўчасида яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро ҳамда ушбу хонадонга меҳмонга келган Қўрғонча қишлоғида яшовчи 1986 йил туғилган фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этишган. Бу ҳақда  ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.

Фото:fvv.uz

Бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилганда, хонадон эгаси ва меҳмон тунаб қолган уйнинг иситиш печининг дудбурони (мўриси) ичига ёз пайтида қушлар ин қургани сабабли, дудбурон хас-ҳашак ва қушларнинг пати билан тўлиб қолган ва тортиш кучини йўқотганлиги маълум бўлди.

Табиий газнинг чала ёниши оқибатида ис гази ҳосил бўлиши ҳамда унинг уй ичида тўпланиши фуқароларнинг ўлимига олиб келган.

 

ФВВ огоҳлантиради! “Кириб келган куз-қиш мавсумида иситиш печларидан фойдаланишдан аввал дудбуронларнинг тозалиги ва тўғри ўрнатилганлигига ишонч хосил қилинг”.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эркин матбуот, эркин фикр яшайдиган жойда давлат амалдорлари у ёқ-бу ёғига қараб ишлайди

Синган кўзгу... Кимнингдир турткиси билан уйғониш чин маънода уйғоқликми? Ҳақ олинса, кўнгил тўлади! Берилган ҳақ билан мақтаниш ожизликдир! Ўзинг уйғонсайдинг, ўзинг ...

Санкт-петербургда тожикистонлик «халқ генерал»и саид ғози йўқолиб қолди

dav 90-йиллардла машҳур бўлган руҳоний Саид Қиёмиддин Ғозининг қариндошлари у Истанбулдан Санкт-Петербургга қайтиб келиши билан йўқолиб қолганини айтишмоқда. Саид Қиёмиддин ...

Сельфи туфайли ўнлаб инсонлар ҳалок бўлмоқда

Жаҳон мамлакатларида селфи туфайли халок бўлганлар сони. Франциянинг Лион шаҳрида селфига тушиш мақсадида баланд кранга чиқмоқчи бўлган аёл баландликдан қулаб тушиб ҳалок ...