Жинсий зўравонлик қурбони бўлган деб тахмин қилинаётган қизлар сўроқ қилинмоқда

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежида таълим олувчи қизларнинг жинсий зўравонлик қурбони бўлган деб тахмин қилинаётган беш нафари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан сўроққа олиб кетилган.  Бу ҳақда Turon24  нашри ёзмоқда.

Иллюстратив фото

Директор вазифасини бажараётган аёл ўзини таништирмаган ва Turon24 мухбири саволларига жавоб бера олмаслигини айтган. Зангиотадан келган кекса онахон неварасининг тақдиридан хавотирда эканини билдирган.

“Неварам 9 ойлик бўлганида келиним уни менга ташлаб кетиб қолди, – дейди коллежда жорий йилнинг апрель ойидан буён тарбияланаётган 15 ёшли қизнинг бувиси. – Уни ўзим улғайтирганим учун меҳрим бўлакча. Ҳар ойда икки марта уни кўргани Зангиотадан келиб-кетаман. Бундай хунук ишлар бошланганидан сентябрнинг охирида хабар топдим. Кейин яна 9 октябрда келдим. Неварамдан: “Сен соғ-омонмисан, сенга ҳеч ким тегинмадими”, деб сўрадим. У: “Йўқ, буви, одатда катта қизларни олиб чиқиб кетишади”, дея жавоб берди. Неварам ҳозирда 9-синфда ўқийди, энди 15 ёшга тўлди”.

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидан келган Света исмли аёл коллеждаги қабул тартиб ўзгарганидан шикоят қилди.

“Қизим 17 ёшда, бу ерда 11 ойдан бери ўқияпти, – дейди у. – Аввал соат нечада келсак ҳам, қизларимизни чақириб беришарди. Учрашув хонасида бемалол ўтириб, гаплашиб, овқатланиб чиқардик. Энди интернетда ҳар хил хабарлар тарқалгач, соат 14 дан кейин учрашасизлар дейишяпти. Айтишларича, ўша вақтда ўқиш тугар экан. Қизим мендан ниманидир яширяптими ё йўқми, билмадим. Телефонда суҳбатлашганимизда рўй берган ҳодисалар ҳақида индамади. Мен у билан юзма-юз гаплашиб олишим керак”.

Коллеж ўқитувчиларидан бири ҳақиқатан бу ерда ўқувчи қизларга нисбатан жинсий тажовуз ҳолати рўй бергани, ҳамма педагог ва тарбиячиларга тергов ишлари тугагунча ишга чиқмаслик буюрилгани, бошқа коллежлардан ўқитувчилар келиб, қизларга дарс бериб кетаётганини тасдиқлади.

“Ўзим ҳам, турмуш ўртоғим ҳам шу коллежда қоровул бўлиб ишлаганмиз, – дейди ҳозирда ишга чиқмаётган қоровул аёллардан бири. – Турмуш ўртоғим вафот этгач, мени унинг ўрнига ишга олишган. Ўғлим шу ерда тарбиячи бўлиб иш бошлаган эди. Ҳозирда ўғлим ҳам гумонланувчилар рўйхатида”.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Келин-куёвлар тўйига етим ва ногирон болаларни таклиф қилди

Бу воқеа Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида бўлди. Жалолободлик 21 ёшли Раҳматулло Сайдахматов никоҳ тўйини бошқалардан ўзгача тарзда ўтказди. У тўйига шаҳардаги «Ак жол» ...

Миришкор ҳокими неваралари билан думбул ўғирлаган эркакни тутиб олиб, ҳақоратлади

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов неваралари билан бегона даладан думбул терган ҳақоратлаб, ўғирликда айблаётгани акс этган ...

Маънавият ва маърифат маркази раҳбари ​тошкентдаги шов-шувли дастурлар ва эфирга узатилган «браво» ҳақида муносабатини билдирди​ 

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Қодиров кўп шов-шув ва муҳокамаларга сабаб бўлган Тошкентда концерт берган айрим ғарб мусиқа ижрочилари, ТВ эфирига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400