Аюқа

Аюқа Хон

АЮҚА (1647 — 1724) — қалмиқлар  хони.  Ҳокимият  тепасига 1672 йили  келиб  Волга  бўйларидаги  барча  қалмиқларни  бирлаштирган  ва  ўз  мулкини  анча  кенгайтирган.  Россия  ҳукумати  Аюқани  хон  деб 1712 йилда тан олган.  Аюқа дам Жунғария,  дам  Россияга  ён  босиб  турган,  баъзан  эса рус ерларига чопқунлар уюштирган.

Чоризм Қуйи Волга бўйида ўз мавқеини  мустаҳкамлаш  мақсадида  Аюқани  қўллаб- қувватлаган  ва  унинг  ҳарбий  кучларидан  Аштархон  қўзғолони (1705 — 06)  ва  Булавин  қўзғолони (1707 — 08)ни  бостиришда, шунингдек Шимолий уруш  (1700— 21)да фойдаланган.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон облигацияларини рублда ҳам чиқариш таклиф этилди

МДХМИ битирувчиларининг В форуми иштирокчиси “Газпромбанк”нинг биринчи вице-президенти Денис Шулаков Ўзбекистон облигацияларини рублда чиқаришни таклиф қилди. Бу ҳақда «ЎзА» ...

Чикаголик ўзбеклар африкаликларни ичимлик суви билан таъминлайдиган қудуқ қазиб беришди

Чикагодаги ўзбек-америка ассоциацияси фаоллари Камерун аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашга ёрдам бердилар. Бу ҳақда Sputnik нашри маълум қилмоқда. Фото: Facebook / ...

Тожик тадбиркорлари москвадаги мажмуада чиққан ёнғиндан миллионлаб зарар кўрди (видео)

  Москвадаги «Синдика» савдо мажмуасида юз берган ёнғин оқибатида ўнлаб тожик тадбиркорлари ҳам катта миқдорда зарар кўрди. Бу ҳақда РТ меҳнат, миграция ва аҳоли ...