Қозоғистонда ичида 37 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилиб кетди

Бир нафар йўловчи олган жароҳатлари натижасида касалхонада вафот этган. 

22 ноябрь куни Қозоғистоннинг Чимкент–Самара трассасида Аралск шаҳридан 40 км масофада Чимкент–Новосибирск йўналишли автобус ЙТҲга учради ва ағдарилиб кетди. Ҳодиса чоғида автобусда 37 нафар ўзбекистонлик бўлган. Бу ҳақда “Хабар.уз” нашри «Today.kz»га асосланиб хабар бермоқда .

Жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш ва касалхонага етказиш мақсадида воқеа жойига Аралск туман ҳокимияти ва туман Фавқулодда вазиятлар бошқармаси етиб келган.

«Қизилўрда вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Акмарал Алназарованинг маълум қилишича, икки киши касалхонага ётқизилган, уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти, бир нафар йўловчи олган жароҳатлари натижасида касалхонада вафот этган. Аралск туман ҳокимияти томонидан 17 нафар йўловчи трасса яқинидаги меҳмонхонага жойлаштирилди. Қолганлар мустақил равишда Новосибирскка қайтиб кетишди», – дейилади Қизилўрда ҳокими ахборот хизмати хабарида.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Каттақўрғонда ечинтирилган аёл жиноят устида қўлга олинган

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида гумонланувчи аёлни қип-яланғоч ечинишга мажбур қилган ва буни видеога туширган ички ишлар органи ходими билан ...

“рашитжон қодиров туғилган кунини уйида нишонлайди”

Республика прокуратураси собиқ Бош прокурор Рашитжон Қодиров ҳибсга олингани ҳақидаги хабарни рад этди. (more…)

Дунё бўйлаб 40 миллион мигрант замонавий қулликдан азият чекмоқда

Халқаро Миграция Ташкилотининг 26-июль куни чоп этилган янги ҳисоботида миграция ва замонавий қуллик ўртасидаги алоқа ҳақида маълумот берилди ва қандай турдаги муҳожирлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400