АБДУЛЛА  ҚОДИРИЙ  НОМИДАГИ  ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ

АБДУЛЛА  ҚОДИРИЙ  НОМИДАГИ  ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ -ЎзРнинг  бадиий  ижод  соҳасидаги  илк  олий  мукофоти. 1991 йил  6 февралда  таъсис  этилган. Ушбу мукофотнинг таъсис этилиши  мустақиллик йўлида жонини фидо этган  ўзбек адибининг хотирасини тиклабгина  қолмай, миллат ғурури, шаъни, маънавияти учун курашган аждодларга нисбатан  кўрсатилаётган халқ эҳтиромининг намунаси бўлди.

Бу мукофот адабиёт, санъат  ва  меъморлик  соҳасида  яратилган,  миллий  истиқлол  ғояларини  ёрқин  бадиий  шаклларда акс эттирган, Ўзбекистоннинг  буюк тарихини ва ҳозирги юксалиш жараёнларини ҳаққоний образлар орқали гавдалантирган ва кенг жамоатчилик томонидан тан олинган етук асарлар учун берилади. Мукофотга сўнгги турт йил  мобайнида яратилган, эълон қилинган, алоҳида  китоб шаклида нашр этилган, кўргазмага  қўйилган,  мамлакатимизда  оммавий  равишда  нашр  ва  ижро  этилган  адабиёт,  мусиқа,  театр-саҳна,  кинематография,  телевидение асарлари кўриб чиқиш учун  қабул  қилинади.  Бу  мукофотга  тақдим  этиш тўғрисидаги қарорлар вазирликлар,  давлат  қўмиталари,  ижодий  уюшмалар,  республика  ва  халқаро  жамоат  ташкилотлари  раҳбар  органлари  томонидан  қабул қилинади. ЎзРнинг бошқа Давлат  мукофотига илгари сазовор булган асарлар бу мукофотга тавсия этилмайди. Бир  мукофотга талабгорлар сони 3 кишидан  ошмаслиги  лозим.  Мукофотга  сазовор  бўлган  ижодкорларга  ёрлиқ  ва  фахрий  нишон  топширилади.  Абдулла  Қодирий  номидаги  учта  Давлат  мукофотининг  ҳар  бири 80 та  энг  кам  ойлик  иш  ҳақи  миқдорида  белгиланган.  Мукофот  пули  муаллифлар  жамоаси  ўртасида (агар  улар  бир  ижодкордан  кўп  бўлса)  тенг  улушларда тақсимланади. ЎзР Вазирлар  Маҳкамасининг 1996 йил  13 февраль  қарори  билан мукофотни бериш тартиби такомиллаштирилди. 1997 йилдан  ЎзР  Президентининг  фармони  билан,  хар  уч  йилда  бир  марта  Мустақиллик  байрами  арафасида  бериладиган  бўлди.  Бу  мукофотга  илк  бор (1994) ёзувчи  Тоғай  Мурод (Тоғай  Менторов), ҳайкалтарошлар Илҳом Жабборов  ва  Камол  Жабборов,  рассомлар  Лутфулла  Абдуллаев,  Алишер  Мирзаев  сазовор булганлар.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юлдузли тунлар-58

6 Шиа-сунний низолари бундай қонли тўқнашувларни тобора кўп келтириб чиқараётгани қизилбош бекларни ҳам ташвишга солиб қўйди. Бобур ўзининг Шоҳ Исмоил билан тузган иттифоқига ...

Мeҳробдан чаён-ҳарам

Янги ўрда юқорида ёзғанимиздек, ҳақиқатан шукуҳлик, хушманзара бино қилинған эдиким, унинг ҳозирги харобасидан ҳам кўрса бўлур.  Ўрда  қўрғонининг  ташқари  айланаси (тўрт  ...

Эрта қайтган турналар (қисса)-21

Ўн тўртинчи боб — Қувишяпти! — қўрқув аралаш қичқирди яқин-лашиб келаётган от дупурини эшитган ўғрилардан бири. Сўнг улар жиловни бўш қўйишиб, аввалига отларни йўрғалатиб, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400