Абсорбция

АБСОРБЦИЯ (лот. absorbtio — ютилиш, absorbeo — ютаяпман сўзидан) — эритма ёки газ аралашмасидаги модда (абсорбат)ларнинг қаттиқ жисм ёки суюқлик абсорбентларга ҳажмий ютилиши.

Газларнинг суюқликларга Абсорбцияланишидан нефтни қайта ишлаш, кокс-бензол ва бошқа саноат соҳаларида фойдаланилади. Газларнинг буғ ва суюқликларда эриш даражасининг турлилигига асосланган ҳолда Абсорбциядан техникада газларни тозалаш ва ажратишда ҳамда уларни буғ газ аралашмаларидан ажратишда фойдаланилади. Абсорбцияга қарама-қарши жараён десорбция дейилади, у эритма ютган газни ажратиб олиш ва абсорбентни регенерация қилишда қўлланилади.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Белоруссия

БЕЛОРУССИЯ (Беларусь), Белоруссия Республикаси (Рэспублiка Беларусь) — Европа марказидаги давлат. Шарқий Европа текислигининг ғарбида жойлашган. Майд. 207,6 минг км2. Аҳолиси ...

Абдузойир сулоласи

АБДУЗОЙИР СУЛОЛАСИ- самарқандлик қўғирчоқбозлар авлоди: 1) Абдузойир (1786—1860) — меҳтар, сурнайчи ва қўғирчоқбоз; 2) Новвот бобо (1835-1904)-қўғирчоқбоз, до-ирачи, раққос ...

Ажария

АЖАРИЯ, Ажария Мухтор Республикаси— Грузия Республикаси таркибида. 1921 йил 16 июлда ташкил топган. Закавказьенинг жануби-ғарбида, Қора денгиз соҳилида жойлашган. Майдони 3 ...